TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.5K subscribers
Post #7663 10.6K
Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Саида Мирзиёевага соҳадаги янги вазифаларни самарали ташкиллаштириш юклатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Э.Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шунингдек, тегишли фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.

Ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 10, 2026Янги Тошкентда йирик ресторан тармоқлари ўз филиалларини очишга тайёргарлик кўрмоқда “Сыро…
  2. Oct 10, 2026“Кўмак” лойиҳаси чекка ҳудудларда янги таълим муҳитини яратмоқда Ёшлар ишлари агентлигинин…
  3. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лор…
  4. Oct 9, 2026Тошкент МДҲнинг йирик контент марказларидан бири бўлишга тайёрланмоқда Бугун Ўзбекистонда…
  5. Oct 9, 2026❗️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири…
  6. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →