“Кўмак” лойиҳаси чекка ҳудудларда янги таълим муҳитини яратмоқда
Ёшлар ишлари агентлигининг “Кўмак” лойиҳаси доирасида олис ҳудудларда хорижий тилларга ихтисослашган 600 та ўқув марказига 76,2 млрд сўм ссуда ажратилди.
Натижада 30 мингдан ортиқ ёш ўз ҳудудида хорижий тилларни ўрганиш имконига эга бўлди. Яна 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Лойиҳа орқали маҳаллий тадбиркорлик ҳам ривожлантирилмоқда.
Лойиҳа бугун 158 та туманни қамраб олган. Энг кўп ўқув марказлари Сурхондарёда — 99 та, Бухорода — 82 та, Қашқадарёда — 58 та, Самарқандда — 52 та, Фарғонада — 50 та.
Энг муҳими, хорижий тил ўрганиш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориш шарт эмас. Энди таълим имкониятларининг ўзи чекка ҳудудларга кириб боряпти.
@pressuzb
Post #7671
4.61K
