TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.5K subscribers
Post #7669 6.27K
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лорд Анас Сарварни қабул қилди.

Суҳбат аввалида лорд Сарвар давлат раҳбарига Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнэмнинг самимий саломи ва махсус мактубини етказди.

Мулоқотда инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, молия, геология, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни илгари суриш, буни, жумладан, Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) иштирокида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Буюк Британия томони Тошкент шаҳрида “инглиз ҳуқуқи” тамойиллари асосида ишлайдиган Халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 10, 2026Янги Тошкентда йирик ресторан тармоқлари ўз филиалларини очишга тайёргарлик кўрмоқда “Сыро…
  2. Oct 10, 2026“Кўмак” лойиҳаси чекка ҳудудларда янги таълим муҳитини яратмоқда Ёшлар ишлари агентлигинин…
  3. Oct 9, 2026Тошкент МДҲнинг йирик контент марказларидан бири бўлишга тайёрланмоқда Бугун Ўзбекистонда…
  4. Oct 9, 2026Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинла…
  5. Oct 9, 2026❗️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири…
  6. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →