TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.5K subscribers
Post #7664 6.43K
Тошкент МДҲнинг йирик контент марказларидан бири бўлишга тайёрланмоқда

Бугун Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган Tashkent Content Market (TCM) халқаро контент бозорининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир 2027 йил 4–5 февраль кунлари Тошкентда ўтказилади.

МДҲ мамлакатларидаги энг йирик контент бозорларидан бири бўлиши кутилаётган TCM 5 500 квадрат метр майдонда 50 дан ортиқ давлатдан 3 мингдан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда. Икки павильонда 200 га яқин стенд жойлаштирилади.

TCM’да ўзбек фильмлари, сериаллари, анимация ва рақамли маҳсулотларини хорижий харидорларга таклиф қилиш, контент сотиш ва харид қилиш, лицензиялаш ҳамда халқаро компаниялар билан янги лойиҳалар бўйича келишувлар тузиш имкони бўлади.

Икки кунлик дастурдан контент бозори, халқаро кўргазма, B2B учрашувлар, фильм ва лойиҳалар намойиши, маҳорат дарслари ҳамда шартномалар имзолаш ўрин олган.

Контент маркази томонидан ташкил этилаётган ушбу лойиҳадан мақсад — миллий контент экспортини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро медиа бозорига олиб чиқиш ва Тошкентни минтақавий медиа марказ сифатида ривожлантиришдан иборат.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 10, 2026Янги Тошкентда йирик ресторан тармоқлари ўз филиалларини очишга тайёргарлик кўрмоқда “Сыро…
  2. Oct 10, 2026“Кўмак” лойиҳаси чекка ҳудудларда янги таълим муҳитини яратмоқда Ёшлар ишлари агентлигинин…
  3. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лор…
  4. Oct 9, 2026Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинла…
  5. Oct 9, 2026❗️Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири…
  6. Oct 9, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →