TGViewer
platforma.uz platforma.uz @platformauzb · 43.6K subscribers
Post #18562 8.67K
⚡️Тадбиркорлар билан доимий мулоқот, мутахассислар учун очиқ танлов!

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида тадбиркорлар билан ишлаш ва соҳага малакали кадрларни жалб қилиш борасида янги қадамлар ташланмоқда.
Эътиборлиси, энди тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича масъулларни излаб юриши шарт эмас. Агентликда улар билан мунтазам очиқ мулоқотлар ўтказиладиган бўлди. Давлат харидлари, маҳаллийлаштириш ёки саноат кооперацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, мутахассислар билан юзма-юз гаплашиш, муаммоларни ўртага ташлаш ва амалий ечимларни муҳокама қилиш мумкин.
Учрашувлар учун аниқ жадвал ҳам белгиланган:
✓ Давлат харидлари бўйича — ҳар ҳафта шанба куни, 10:00–13:00.
✓ Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар сертификати бўйича — ҳар ойнинг иккинчи шанба куни, 14:00–16:00.
✓ Маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича — ҳар ойнинг учинчи шанба куни, 14:00–16:00.

Манзил: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 52-уй.
• Олдиндан рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/jovyK4aSkCK7zEGW6

Яна бир эътиборли янгилик — Агентликка мутахассислар очиқ танлов асосида жалб қилинмоқда.
Ҳозирда қуйидаги 5 та йўналиш бўйича номзодлар таклиф этилмоқда:
✓Саноат кооперацияси ва стратегик дастурларни ишлаб чиқиш.
✓Электротехника ва робототехника саноати.
Ускунасозлик ва машинасозлик.
✓Кимё саноати.
✓Давлат харидларида тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш.
Бу соҳаларда билим ва амалий тажрибага эга мутахассислар ўз номзодини илгари суриши мумкин.
📩 Ҳужжатлар 20 октябрга қадарinfo@icppa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
📋 Малака талаблари: ҳавола

Бир қарашда, бу иккита алоҳида янгиликдек кўриниши мумкин. Аммо иккаласида ҳам умумий жиҳат бор: тадбиркорлар билан мулоқот учун доимий майдон яратилмоқда, Агентлик жамоасини шакллантиришда эса очиқ танлов имконияти тақдим этилмоқда.
Энг муҳими, бу имкониятлардан фойдаланиш учун аниқ манзил, жадвал ва мурожаат тартиби бор.
Тадбиркор ёки шу соҳаларда ишлайдиган танишларингиз бўлса, уларга ҳам етказиб қўйинг.

@platformauzb
More from @platformauzb
  1. Oct 15, 2026Ички ишлар вазирига шунақа валломат керакми? Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсо…
  2. Oct 15, 2026Дахлсиз ва иммунитетга эга шахслар рўйхати янгиланди. @platformauzb
  3. Oct 15, 2026❗️ Поп туманида 450 кишилик иш ўрнига эга ишлаб чиқариш мажмуаси янги эгасини кутмоқда Нам…
  4. Oct 15, 2026Полковник Раҳмонқулов Бахтиёр Тугамбаевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инспекцияси бошли…
  5. Oct 15, 2026Яна ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қ…
  6. Oct 15, 2026"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқман…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →