Ички ишлар вазирига шунақа валломат керакми?
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов сўнгги пайтларда журналистларни ўзига ёв сифатида кўриши аён бўлиб бормоқда. Бу айниқса 9 ойлик якунларига бағишланган матбуот анжуманида яққол сезилди.
Анжуманда журналистлар ўзларига керакли саволларга қониқарли жавоб ололмаганидан норозилигини билдирмоқда. Ш.Ғиёсов эса минбарда туриб, ОАВ вакилларига ваъз ўқиди, ақл ўргатди ва кўпчилигини товламачи-фирибгарга чиқарди.
Бундан ташқари, Ғиёсов журналистлар билан талашиб-тортишишдан тап тортмайди, унинг можаролари аввал ҳам тарқалиб кетган. Савол юборган журналистларга интригали жавоблар ёки саволли жавоблар йўллайди.
Бирор журналист ё блогерга жиноий иш очилган бўлса, оғзини тўлдириб эълон қилади, юзларини ва шахсини очиб, фото ва видеоларгача ҳаммага очиқ тарқатади. Айбсизлик презумпциясига тупуриб қўяди.
Лекин ўзларидан бирор жиноятчи аниқланса, сичқон ини минг танга бўлиб кетади. Масалан, Бекмурод Абдуллаев иши бўйича расмий изоҳ бермаган, оқланганини ҳам айтмаган, ҳатто кўплаб журналистлар сўров юборганда ҳам.
Хўш, Ички ишлар вазирлигининг мақсади нима ўзи? Журналистларни ўзига дўст билишми ёки аксинча? Интригали, сўров юборган ОАВ вакилининг жиғига тегувчи (журналистда қитмирона савол бўлиши табиий, унинг иши шу, маълумотни суғуриб олиш) гаплари билан нимага эришмоқчисизлар?
Ички ишлар ходимларининг обрўси бу йўл билан яхшиланмайди.
Матбуот котиблари фаолияти қайта кўриб чиқилиши, тафтиш этилиши ва қаттиқ чиғириқдан ўтказилиши лозим. Ахборот майдонидаги нўноқликда қисман уларнинг ҳам айби бор.
@platformauzb
Post #18591
7.17K
Forwarded from platformauzb_live