Ахборот сиёсатидаги нўноқлик
"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби чет эл ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.
Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.
Яқин тўрт-беш кун нари берисида бўлган икки кейс – таълим ва илм-фан вазири ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги лавозимларига тайинловлар давлатнинг расмий нашрлари эмас, саройга яқин блогерлар орқали сиздирилиши ҳам миллий ахборот сиёсатида нимадир хато кетаётганини англатади. Ҳатто, ҳукуматнинг бош нашри ҳам блогерга таяниб тайинловлар ҳақида хабар тарқатди.
Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз. Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз.
Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.
Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.
@platformauzb
Post #18576
12.6K