Яна ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажумаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукцион савдоларга чиқариб, олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
@platformauzb
Post #18586
9.08K