#Янгиликлар
🔺 «Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги: илмий мерос ва маънавий сабоқлар»
🔺Тошкент ислом институтида буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси, машҳур мутафаккир Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔺Тадбирдан кўзланган асосий мақсад алломанинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, унинг ислом илм-фани ва тафаккури ривожига қўшган улкан ҳиссасини ёш авлодга етказиш ҳамда буюк аждодларимиз меросига бўлган эҳтиромни янада юксалтиришдан иборат бўлди.
🟢 Давра суҳбатининг мазмун-моҳияти
Давра суҳбати Ҳаким Термизийнинг «Наводир ул-усул» ва «Баҳр ут-тафсир» асарлари мазмун-моҳияти, уларнинг илмий аҳамияти ва бугунги кундаги долзарблигига бағишланди. Муҳокамаларда алломанинг ҳаёти ва илмий фаолияти, ҳадис, тафсир ва тасаввуф илмлари ривожига қўшган ҳиссаси, асарларида илгари сурилган маънавий-ахлоқий қарашлар ҳамда уларнинг замонавий таълим-тарбия жараёнидаги ўрни атрофлича кўриб чиқилди.
🔻 Батафсил...
🟢 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #49259
1.41K







- 👏 5
- 👍 4