▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳар йили устоз ва талаба қизларнинг соғлиғини назорат қилиш ҳамда касалликларни олдини олиш ва тўғри даво чораларини қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Соғлом она – соғлом жамият” рукни остида туркум давра суҳбатлари ўтказилиб келмоқда.
🔹 Шу анъанага мувофиқ талаба қизлар билан “Мавсумий касалликлар: уларни олдини олиш ва тўғри даволаниш” мавзусида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Институт тиббиёт ходимаси Н.Нигманова талаба қизларга куз фаслида авж оладиган касалликлардан бири гепатитнинг А тури ҳақида маълумот берди. Яъни, унинг юқиш йўллари, инкубация даврини олдини олиш, профилактика ва касалликнинг асоратлари борасида зарур маслаҳатларни тақдим этди. Шунингдек, талаба қизларга мавсумий касалликлардан ОРВИнинг асоратлари ва ундан сақланиш чоралари ҳамда ёш оналарга болаларнинг тўғри парвариши учун керакли тавсиялар берди.
💬 Суҳбат давомида талаба қизлар тиббиётга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шу каби суҳбатлар талаба қизлар ва ёш оналарнинг тиббий саводхонлигини оширишда катта ўрин тутаяпти.
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


