#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси
📚 73-давра битирувчилари
▫️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида 73-давра тингловчилари 3 ой давомида таҳсил олиб, ўқишни муваффақиятли якунладилар.
▪️Битирув тадбирида Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир домла Рузиев, “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов, бўлим устозлар ва ходимлари Муҳаммадамин Мадумаров, Исломбек Исматуллаев, Адҳам Юсупов ҳамда Нурилло Сайдуллаев иштирок этишди.
▫️ Тадбирда битирувчиларнинг таълим жараёнида эришган натижалари эътироф этилиб, уларнинг келгусида ҳам Қуръон илмларини изчил ўрганишлари, эгаллаган билимларини амалда қўллашлари учун керакли тавсиялар берилди.
⏺ Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, муваффақиятли тугатган битирувичилар ҳаққига дуо-и хайр қилиниб, сертификатлар ва Қуръони карим мусҳафлари топширилди.
🔹 Маълумот учун:
- Қабул: Ҳар шанба куни, соат 09:00 – 17:00;
🗺 Манзил:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
📞 Боғланиш учун:
71-227-23-47
🌐 Қўшимча маълумот:
👉 11 та филиаллар
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #49435
1.19K










- 👍 2