TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49456 1.18K
#Янги_нашр

🗣“Ботил даъволарга асосли раддиялар” номли янги медиа-қўлланма нашр этилди

✅️Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан имом-хатиблар ва диний-маърифий соҳа вакиллари учун “Ботил даъволарга асосли раддиялар” номли янги медиа-қўлланма нашрдан чиқди.

▫️Мазкур қўлланма сўнгги йилларда интернет тармоғида “салафийлик”, “мазҳабсизлик” ва ва мотуридийлик таълимотига зид бўлган ғояларни тарғиб қилувчи, миллий-диний қадриятларимизни инкор этган ҳолда анъанавий ҳанафий мазҳаби ёндашувларга нисбатан ишончсизлик уйғотишга уринаётган "даъватчи"ларнинг ботил иддаоларини таҳлил қилиш асосида тайёрланди.


⏺Медиа-қўлланмадан кўзланган асосий мақсад:
– Ижтимоий тармоқларда асоссиз ғояларни илгари сураётган турли радикал тоифаларга қарши илмий ҳамда асосли раддиялар бериш;
– Замонавий медиа-маконда аҳолига Ислом динининг асл инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини етказишда имом-хатибларга ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилади.

⏺Китобда ёритилган асосий мавзулар:
Қўлланмада 100 дан ортиқ муҳим ва долзарб мавзулар камраб олинган. Жумладан:
– Аҳли сунна вал жамоа тушунчаси ва меъёрлари;
– Фатво бериш масъулияти ва тартиби;
– Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридия ақидаси асослари;
– Аллоҳ таолонинг зотий ва феълий сифатлари;
– Замонавий ва анъанавий фиқҳий масалалар;
– “Дорул ислом” ва “дорул куфр” тушунчаларининг асл моҳияти;
– Жиҳод, ҳижрат ва такфир (кофирга чиқариш) тушунчаларининг сохта талқинларига раддиялар;
– Жамият барқарорлиги ва диний бағрикенглик тамойиллари;
– Мазҳабсизлик хатари ҳамда миллий-диний қадрият ва маросимларнинг шаръий асослари.

🔄Шунингдек, китобда замонавий имкониятлардан фойдаланилган бўлиб, QR-код орқали қўлланманинг электрон шаклини юклаб олиш ва ундан фойдаланиш имконияти яратилган.

👉 Сайтда ўқиш

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • ⚡ 5
More from @oliymahad
  1. Oct 13, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Oct 13, 2026#Muslim_podcast 📱🗣NAMOZDAN KEYIN ZIKR VA DUO QILISHNING SUNNATDA QANDAY DALILLARI BOR❓ �…
  3. Oct 13, 2026#Янгиликлар #Ташриф #Видеолавҳа 🔺Польша муфтийси Томаш Мишкевич Тошкент ислом институтига…
  4. Oct 13, 2026#Янгиликлар #Ташриф 🔺Польша муфтийси Томаш Мишкевич Тошкент ислом институтига ташриф буюр…
  5. Oct 13, 2026#Ат_танал 🔥 Ажойиб чегирмага тайёрмисиз? Унда 2 баробар кўп имконият ва 715 000 сўм тежам…
  6. Oct 13, 2026#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси 📚 73-давра битирувчилари ▫️Тошкент ислом институти қошидаги…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →