TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49446 1.43K
#Янгиликлар
#Ташриф

🔺Польша муфтийси Томаш Мишкевич Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

🔺 Бугун Польша Республикаси муфтийси, Польша мусулмонлари диний иттифоқи Мусулмонлар олий кенгаши раиси Томаш Мишкевич Ўзбекистонга илк ташрифи доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлди. Меҳмонни институт ректори Уйғун Ғафуров, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ё.Бухарбаев ва институтининг илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчиси С.Примов кутиб олди.

🔺 Учрашув аввалида меҳмонга Тошкент ислом институтининг тарихи, фаолият йўналишлари, таълим-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар фаолияти ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

🔺 Томаш Мишкевич институтнинг бой илмий-маънавий мероси, бу ерда фаолият юритган ва етишиб чиққан йирик уламолар ҳамда муфтийлар ҳаёти ва илмий фаолияти билан танишди. Шунингдек, таълим муассасасининг замонавий ўқув-услубий базаси, ўқув дастурлари ва малакали диний мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

🔺 Меҳмонда институт фаолияти билан яқиндан танишиш, хусусан, унинг Ўзбекистон диний-маърифий ҳаётидаги ўрни, бой тарихи ва илм-маърифат ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида қизиқиш уйғотди.

🔺 Ташриф давомида муфтий институт талабалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси тингловчилари билан ҳам суҳбатлашди.

🟢 Мулоқотда Польшадаги ислом дини тарихи, мусулмонлар жамоасининг бугунги ҳаёти ва диний-маърифий фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Томаш Мишкевич мамлакатдаги мусулмонлар, жумладан, маҳаллий татарларнинг исломий қадриятлар ва диний анъаналарни асраб-авайлашдаги ўрни ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Польшадаги ҳозирги диний вазият, мусулмонлар жамоасининг фаолияти, диний таълим ва ислом маърифатини тарқатиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

🔸Қайд этиш жоизки, Польша мусулмонлари диний иттифоқи 1925 йил 25 декабрда ташкил этилган бўлиб, 2004 йилдан буён унга муфтий Томаш Мишкевич раҳбарлик қилиб келмоқда. Иттифоқ масжидлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, диний таълимни ривожлантириш, исломий нашрларни тарқатиш, динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида фаолият юритади. Польша тарихида татар мусулмонлари алоҳида ўрин тутиб, бугун ҳам мамлакат мусулмонлари жамоасининг муҳим қисмини ташкил этади.

🔺 Суҳбат давомида муфтий талабаларга илм олиш одоби, устозларга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва гўзал ахлоқ соҳиби бўлишнинг аҳамияти ҳақида насиҳатлар берди. Олинган билимларни эзгу мақсадларга йўналтириш, илм ва одобни ўзаро уйғун ҳолда камол топтириш зарурлигини таъкидлади.

🔺 Ташриф давомидаги самимий мулоқот ва институт фаолияти билан яқиндан танишув Томаш Мишкевичда ижобий таассурот қолдирди. Муфтий Ўзбекистонга илк ташрифи чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик ва учрашувдан олган илиқ таассуротларини билдирди.


🟢 Мазкур ташриф халқаро диний-маърифий мулоқотни ривожлантириш, турли мамлакатлардаги мусулмонлар ҳаёти ва тажрибасини ўрганиш, шунингдек, ёш авлодни илм, одоб ва юксак ахлоқ руҳида тарбиялаш борасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

📝 ТИИ Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 4
  • 🎉 1
  • 💯 1
More from @oliymahad
  1. Oct 14, 2026#Янгиликлар 🔺ТАЪЛИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР — ЁШЛАР КАМОЛОТИ ВА ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДEВОРИ 🔺Имом Бу…
  2. Oct 14, 2026🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 🖥 Бугун, 14 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (…
  3. Oct 14, 2026#Кун_ояти "Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва у…
  4. Oct 13, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  5. Oct 13, 2026#Muslim_podcast 📱🗣NAMOZDAN KEYIN ZIKR VA DUO QILISHNING SUNNATDA QANDAY DALILLARI BOR❓ �…
  6. Oct 13, 2026#Янгиликлар #Ташриф #Видеолавҳа 🔺Польша муфтийси Томаш Мишкевич Тошкент ислом институтига…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →