🔺ТАЪЛИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР — ЁШЛАР КАМОЛОТИ ВА ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДEВОРИ
🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔺 Унда институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев ҳамда 2-курс талабалари иштирок этди.
🔺Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасига оид масалалар юзасидан ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
🔺 Мулоқотда мамлакатимизда таълим тизимини изчил ривожлантириш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔺 Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, ёшларга яратилаётган имкониятлар ва талабаларнинг ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиши муҳимлиги таъкидланди.
🔺 Ш. Бадиев ўз сўзида глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги даврда ёшларнинг чуқур билим, кенг дунёқараш, мустаҳкам маънавий иммунитет ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлиши зарурлигини қайд этди. Талабалар ўз мутахассислиги бўйича билимларни пухта эгаллаш билан бирга, замонавий фан ва технологияларни ўрганиши, илмий изланишларда фаол иштирок этиши ҳамда янги ташаббусларни илгари суриши лозимлиги таъкидланди.
🟢 Мазкур давра суҳбати талабаларнинг таълим соҳасидаги ислоҳотлар моҳиятини чуқурроқ англашлари, олдиларига аниқ мақсадлар қўйишлари ҳамда келгусида юртимиз тараққиёти ва халқимиз маънавий юксалишига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб камол топишларига хизмат қилади.
🔻 Батафсил...
📝Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram





