#Янгиликлар
⚡️ Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди
❤️🩹 Инсон саломатлиги — энг бебаҳо неъмат. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш ва саломатликка масъулият билан ёндашиш ёш авлоднинг жисмонан соғлом, руҳан тетик ва маънан баркамол бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
🔸 Шу мақсадда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Зарарли одатлар ва уларнинг инсон саломатлигига таъсири» мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
🟢Унда институтнинг 2-курс талабалари иштирок этди. Давра суҳбатига «Diamed» хусусий шифохонаси андролог шифокори, олий тоифали мутахассис Акром Собиров таклиф қилиниб, у талабаларга саломатликни асраш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича муҳим тавсиялар берди.
🔻 Батафсил....
📝Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #49304
1.32K







- 👍 2
- 🎉 2