🔺ТАЛАБАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА САМАРАЛИ МУЛОҚОТ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
🔺 Бугун, 10 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Магистратура талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш, ҳиссий барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда шахслараро муносабатларда соғлом мулоқот кўникмаларини ривожлантириш мақсадида психологик тренинг ташкил этилди.
🔹 Институт психологи Ойбек Исмоилов томонидан олиб борилган машғулот давомида талабаларга шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳиссий ҳолати, мулоқотга киришувчанлиги, ўзини тутиши ва турли ҳаётий вазиятларда қарор қабул қилиш хусусиятларини ўрганишга қаратилган 57 та саволдан иборат психологик сўровнома тақдим этилди.
🔹 Сўровнома орқали талабаларнинг ҳиссий барқарорлиги, стресс ҳолатларига муносабати, жамоада ўзини тутиши, танқидни қабул қилиши, ўзини баҳолаши, шахсий масъулияти ва ҳис-туйғуларини бошқариш хусусиятларига эътибор қаратилди. Шунингдек, саволларга шахсий тажриба ва ҳолатдан келиб чиқиб, холис жавоб бериш муҳимлиги тушунтирилди.
🔹 Тренингнинг асосий мақсади талабаларда ўзини англаш ва ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш, ҳиссий ҳолатларга онгли муносабатни шакллантириш, стрессни бошқариш ҳамда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликка асосланган мулоқот маданиятини мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Тренингни магистрлардан ташқари Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, “Ижтимоий фанлар ва тиллар” кафедраси кабинет мудири М.Мавлянкулов кузатиб борди.
🔺 Машғулот якунида талабалар билан психологик-профилактик ишларни мунтазам давом эттириш, зарур ҳолларда индивидуал психологик маслаҳатлар ташкил этиш ҳамда сўровнома натижаларини белгиланган методика талаблари асосида таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
💬 Таъкидлаш жоизки, бундай психологик машғулотлар талабаларнинг шахсий камолоти, руҳий фаровонлиги ва жамоадаги соғлом муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.
✍️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram




