ИЖОД, АДАБИЁТ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТ
Тошкент ислом институтида қалбларга илиқлик, тафаккурга эса янги нур бағишлаган маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Институт талабалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва тележурналист Ориф Тўхташ билан самимий мулоқот қилдилар.
🔺Суҳбат давомида адабиётнинг инсон қалби ва маънавий дунёсига таъсири, китобхонликнинг аҳамияти, ижодкорлик, изланиш ва ҳаёт сабоқлари ҳақида қизғин фикр алмашилди.
🔺Ориф Тўхташ ўзининг ижодий фаолияти ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларни доимо изланишга, кўпроқ мутолаа қилишга ҳамда қалб ва тафаккур тарбиясига эътибор қаратишга чақирди. Энг муҳими, учрашув оддий суҳбат доирасидан чиқиб, устоз ва ёшлар ўртасидаги самимий мулоқотга айланди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ижодкор билан эркин фикр алмашдилар.
🔹 Бундай учрашувлар ёшларнинг адабиётга меҳрини ошириш, уларни эзгу мақсадлар сари руҳлантириш ва маънавий оламини бойитишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, яхши суҳбат — фикр уйғотади, яхши китоб — қалбни тарбиялайди, яхши учрашув эса инсон хотирасида узоқ сақланади.
✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram






