TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48909 1.09K
#Янгиликлар

🔺 Тошкент ислом институти проректори «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод, бирлик» халқаро форумида иштирок этмоқда

🔺Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир Рузиев 30 сентябрь — 4 октябрь кунлари Доғистон Республикаси Мусулмонлар диний идораси томонидан Маҳачқалъа шаҳрида ташкил этилган «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод, бирлик» халқаро форумида иштирок этмоқда.

🔺Нуфузли форумда Россия Федерациясининг турли ҳудудлари, Иордания Ҳошимийлар Қироллиги, Қирғизистон Республикаси ва бошқа минтақалардан келган ўндан зиёд муфтийлар, вазирлик мутасаддилари, диний идора ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ҳамда уламолар қатнашмоқдалар.

🔺Ж. Рузиев халқаро форумнинг очилиш тадбирида сўзга чиқиб, «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод, бирлик» мавзусида нутқ сўзлади. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом институти ва ўзбек халқи номидан қатнашчиларга дўстлик ва биродарлик саломини етказди.
Шунингдек, у ўзбеклар ва доғистонликларни ислом дини, тарихий жараёнлар, тасаввуф ва диний таълим каби мустаҳкам ришталар боғлаб туришини қайд этди.
🔺Жумладан, тарихда Ўзбекистон заминида кўплаб доғистонликлар таҳсил олгани, доғистонликларнинг аксарияти Нақшбандия тариқатига мансублиги айтиб ўтилди.
🔺Бундан ташқари, 1966 йилдаги Тошкент зилзиласидан сўнг доғистонликлар биринчилардан бўлиб ёрдамга етиб келгани ва пойтахтни қайта қуришда фаол қатнашгани, 1970 йилда эса Доғистонда юз берган кучли зилзиладан кейин ўзбеклар биродарлик ёрдами қўлини чўзиб, қисқа муддатда турар-жойлар, мактаб, боғча ва савдо шохобчаларини бунёд этгани эсланди. Натижада Маҳачқалъа шаҳрида «Ўзбекистон» номи билан (маҳаллий аҳоли орасида «Ўзбек-город» номи билан танилган) кичик туман қад ростлагани ва 2023 йилда у ерда ўзбекистонлик қурувчилар шарафига махсус ёдгорлик ўрнатилгани алоҳида эътироф этилди.
🔺Маъруза давомида Ислом дини миллатлараро ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, ёшлар эътиқодини мусаффо сақлаш, жамиятда бирлик ва ҳамжиносликни таъминлашда муҳим омил экани таъкидланди.
🔺Нутқ сўнгида Ж. Рузиев халқаро форум ишига муваффақият тилади.


🔺 Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда.

📤 Тошкент ислом институти матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
  • 👍 13
  • 🔥 2
  • 🎉 2
More from @oliymahad
  1. Oct 3, 2026#Мақола 🗣ТИЛ УЗУНЛИГИ — ЖАСОРАТ ЭМАС, ОҚИБАТИ ЭНГ ХАВФЛИ ИЛЛАТ 🔺 Тили узунлиги билан мақ…
  2. Oct 3, 2026#кун_ояти "Илм берилганлар у (Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон…
  3. Oct 2, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  4. Oct 2, 2026#Янгиликлар #Форум 🔺Халқаро форум доирасида Тошкент ислом институти проректори Махачқалъа…
  5. Oct 2, 2026#Muslim_podcast 📱🗣SHIFO BOʼLUVCHI SАLOVАTLАR QАYSILАR? 🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahro…
  6. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺Эътиқод, қадрият ва Ватан: маънавий уйғоқлик ҳамда дахлдорлик ҳиссини тарбия…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →