🗣ТИЛ УЗУНЛИГИ — ЖАСОРАТ ЭМАС, ОҚИБАТИ ЭНГ ХАВФЛИ ИЛЛАТ
🔺 Тили узунлиги билан мақтанадиган, одамларни сўкиш, масхара қилиш, камситиш ва ҳар бир инсондан айб қидиришни ўзича «жасорат» деб биладиганлар бор.
🔺 Улар бировни тили билан ярадор қилади-ю, кейин: «Мен фақат ҳақиқатни айтдим», деб ўзини оқлайди. Аммо ҳар бир айтилган сўз ҳақиқат бўлгани билан уни айтиш услуби ҳамиша тўғри бўлавермайди. Зеро, тил билан етказилган озор ҳам озордир.
📖 Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқа бир қавмни масхара қилмасин. Балки улар булардан яхшироқ бўлишлари мумкин. Аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Балки улар булардан яхшироқ бўлишлари мумкин. Бир-бирингизни айбламанг ва бир-бирингизни ёмон лақаблар билан чақирманг. Иймондан кейин фосиқлик исми қандай ҳам ёмон! Ким тавба қилмаса, ана ўшалар золимлардир».
(Ҳужурот сураси, 11-оят.)
📌 Эътибор беринг: Қуръон инсонни фақат сўкишдан эмас, масхара қилишдан, айбини ошкор қилишдан ва ёмон лақаб билан чақиришдан ҳам қайтармоқда. Чунки инсонни тил билан синдириш осон, аммо унинг қалбидаги ярани битириш жуда қийин.
🔗 Батафсил....
Жаъфархон СУФИЕВ, ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
