🔺Эътиқод, қадрият ва Ватан: маънавий уйғоқлик ҳамда дахлдорлик ҳиссини тарбиялашда сўз қудрати
🔺Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари иштирокида «Эътиқод, қадрият ва Ватан: маънавий уйғоқлик ҳамда дахлдорлик ҳиссини тарбиялашда сўз қудрати» мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва тележурналист Ориф Тўхташ, институтнинг ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий масалалар бўйича проректори Ё. Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев ҳамда 2-курс талабалари иштирок этдилар.
🔺Давра суҳбати давомида сўзнинг инсон қалби ва тафаккурига таъсири, унинг шахс тарбиясидаги беқиёс ўрни хусусида атрофлича фикр юритилди. Меҳмон ўз маърузасида эътиқод, миллий ва умуминсоний қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ёш авлод маънавиятини шакллантиришда муҳим омил эканини таъкидлади.
Самимий мулоқот жараёнида талабалар билан ҳаёт ва ижод, маънавият ва маърифат, сўз масъулияти ҳамда жамият олдидаги фуқаролик бурчи ҳақида эркин фикр алмашилди. Айниқса, диний-маърифий соҳа ходимлари учун тўғри ва таъсирчан нутқнинг аҳамияти, сўздан ўринли ва масъулият билан фойдаланиш борасида қимматли тавсиялар берилди.
Учрашувнинг эътиборли жиҳатларидан biri — шоирнинг ўз қаламига мансуб «Болалик» шеърини ўқиб бергани бўлди. Шеърдаги самимият ва болаликка хос беғубор туйғулар давра иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир сўнгида маърузачи Ориф Тўхташга Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Зеро, сўз — қалбга йўл топадиган куч. У эзгуликка чорласа, инсонни ўзгартиради; маърифат билан уйғунлашса, жамиятни юксалтиради.
🔹Таъкидлаш жоизки, бундай маърифий учрашувлар ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат ва жамият ҳаётига дахлдорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram



