TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49397 1.42K
#Янгиликлар

🔺 Ижара хонадонларида талабаларнинг яшаш шароитлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди

🔺 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талаба-ёшларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔺Шу мақсадда институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ё. Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев ҳамда бўлим ходимлари Р. Олтинбоев, З. Юнусов, Т. Аслиддинов ва С. Валиева томонидан ижара хонадонларида истиқомат қилаётган талабаларнинг яшаш шароитлари ва мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

🔺 Ўрганишлар давомида хонадонлардаги қулайликлар, иситиш тизимлари, газ ва электр жиҳозларидан фойдаланиш шароитлари, санитария-гигиена ҳолати ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилишига эътибор қаратилди.

🔺 Талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг эҳтиёж ва таклифлари тингланди.
🔺 Куз-қиш мавсумида газ ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
🔺Шунингдек, талабаларга дарсларга ўз вақтида қатнашиш, мустақил мутолаа ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.


🟢 Талабаларнинг хавфсизлиги, саломатлиги ва муносиб яшаш шароитларини таъминлаш институт раҳбариятининг доимий эътиборида.

🔻 Батафсил....

📝Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 6
  • 👏 4
  • 🤝 2
More from @oliymahad
  1. Oct 12, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Oct 12, 2026#Muslim_podcast 📱🗣FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI❓ 🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Roji…
  3. Oct 12, 2026#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #диний_маърифий_ҳаёт 🗣Диний идорада Польша муфтийси билан учрашув бўлиб…
  4. Oct 12, 2026#Таъзия ▪️Таъзия ▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси "Ақоид ва фиқҳий фанлар"…
  5. Oct 12, 2026#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси 📖 Қуръон тиловатига муҳаббат — маънавий камолот калити ▫️ То…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →