📖 Қуръон тиловатига муҳаббат — маънавий камолот калити
▫️ Тошкент ислом институти қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 73-давра тингловчилари учун «Қуръон тиловатига муҳаббат — маънавий камолот калити» мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
🎙 Унда Тошкент ислом институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир домла Рўзиев, "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов, бўлим устозлари Муҳаммадамин Мадумаров, Исломбек Исматуллаев ҳамда курс тингловчилари иштирок этдилар.
🔹 Суҳбат давомида Жаҳонгир домла Рўзиев Қуръони каримнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни, унинг қалбларга хотиржамлик, руҳларга таскин бағишловчи ҳидоят ва раҳмат манбаи экани ҳақида атрофлича сўз юритди.
🔗 Қуръон тиловатига муҳаббат мўмин кишининг қалбидаги иймон гўзаллиги ва маънавий юксалишга бўлган интилишининг муҳим ифодаси экани таъкидланди. Қуръон билан ҳамнафас яшаш инсонни эзгуликка чорлаши, қалбини поклаши, хулқ-одобини гўзаллаштириши ҳамда турли ҳаётий вазиятларда тўғри йўлни танлашига кўмак бериши ҳақида фикрлар билдирилди.
📌 Давра суҳбати тингловчиларига Қуръони каримни пухта ўрганиш, уни тўғри ва гўзал тиловат қилиш, эгалланган билимларни амалда қўллаш ҳамда Қуръон ахлоқи билан зийнатланиш борасида тавсиялар берилди.
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram






