🔺«ИСЛОМ МОЛИЯСИ – МУКАММАЛ ЭКОТИЗИМ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ
🔺Тошкент ислом институтида «Октябрь ойи – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи» доирасида Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси томонидан навбатдаги илмий-маърифий тадбир ташкил этилди. Жорий йилнинг 2 октябрь куни институтнинг аёл-қиз устозлари ва талабалари учун «Ислом молияси экотизими: банкчилик, бизнес ва ижтимоий молия» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔺Тадбирга соҳанинг етакчи мутахассислари — «Mezon Ta'lim» компаниясининг академик бўлим координатори Наргизабону Маъмуржон қизи Раҳимова ҳамда «Mezon Kengashi» компанияси лойиҳа менежери Иродахон Фахриддин қизи Орипова ташриф буюришди.
Тадбирда муҳокама қилинган асосий мавзулар қуйидагилар бўлди:
• Глобал бозор ҳажми 6 триллион долларга етган ислом молиясининг экотизими;
• Ўзбекистондаги 1126-сонли Қонун ва AAOIFI халқаро стандартларининг ўрни;
• Тарихда Мовароуннаҳрда, хусусан Бухоро амирлигида вақф тизимининг ривожланиши (суғориладиган ерларнинг 24,6 фоизи вақф бўлгани).
❓ Савол-жавобларга бой ўтган учрашув сўнгида меҳмонларга институт томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
✍️ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram




