TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48883 1.38K
#xabar #muftiy
⏺ҲАЁ – ИНСОННИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ЗИЙНАТИ
 
📍Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Мушки анбар" жоме масжидида жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этдилар.

🌙 Жамоат намозидан аввалги мавъизада исломнинг энг гўзал хулқи бўлмиш ҳаё ва иффат, маънавий поклик ҳамда бугунги куннинг долзарб ижтимоий масалалари ҳақида таъсирли суҳбат қилинди.

🗣Муфтий ҳазратлари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Ҳаё имондандир, имоннинг жойи эса жаннатдир. Беҳаёлик эса жафодандир, жафонинг жойи дўзахдадир”, деган муборак ҳадисларини келтириб, жаннатдан умидвор ҳар бир мўмин ҳаёни ўзига шиор қилиши лозимлигини таъкидладилар. Ҳаё – инсонни ёмонлик ва гуноҳлардан тўсиб турувчи энг гўзал зийнатдир.

💬 Суҳбат давомида интернетдаги беҳаёликлар ва гуноҳ ишларни оддий ҳазил сифатида талқин қилишнинг оғир оқибатлари тушунтирилди. Қуръони каримдаги: “Албатта, имон келтирган кишилар орасида бузуқликлар тарқалишини хуш кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир” ("Нур" сураси, 19-оят), деган қатъий огоҳлантириш эслатилиб, бундай иллатлар ёшлар қалбини кўр қилиб, оилалар емирилишига сабаб бўлаётгани айтилди.


✅ Шунингдек, жамиятдаги зарарли иллатлар ва уларнинг муолажаси ҳақида ҳам сўз юритилди.

🤲 Якунда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
  • 👍 5
More from @oliymahad
  1. Oct 2, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Oct 2, 2026#Янгиликлар #Форум 🔺Халқаро форум доирасида Тошкент ислом институти проректори Махачқалъа…
  3. Oct 2, 2026#Muslim_podcast 📱🗣SHIFO BOʼLUVCHI SАLOVАTLАR QАYSILАR? 🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahro…
  4. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺 Тошкент ислом институти проректори «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод,…
  5. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺Эътиқод, қадрият ва Ватан: маънавий уйғоқлик ҳамда дахлдорлик ҳиссини тарбия…
  6. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺«ИСЛОМ МОЛИЯСИ – МУКАММАЛ ЭКОТИЗИМ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ 🔺Тошкент ислом…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →