TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48644 1.75K
#Янгиликлар
#Дуал_таълим

🔺Дуал таълим (4+2) тизими: Битирувчи талабалар учун амалиёт жараёнлари бошланди

🔺Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари учун жорий ўқув йилида ҳам дуал таълим тизими асосида амалиёт ўташ жараёнлари бошлаб юборилди.
🔺Дуал таълим тизими — бу 4 кун аудиторияда назарий билим олиш, 2 кун эса бевосита амалиёт ўташ орқали таълим жараёнини ҳаётий тажриба билан уйғунлаштирадиган замонавий тизимдир.
🟦Мазкур тизимнинг асосий мақсадлари:
🔺 Талабаларнинг аудиторияда олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаш;
🔺 Масжидлар, диний ташкилотлар ва идораларда зарур амалий кўникмаларни ҳосил қилиш;
🔺 Ёш мутахассисларнинг мустақил ишлаш ҳамда ташкилий-маърифий фаолият юритиш малакасини ошириш.
🟦Амалиётчи талабаларнинг асосий вазифалари:
🔺 Дарсларда олинган билимларни амалиёт жараёнида қўллаш;
🔺 Турли тадбирлар, тарғибот тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувларда фаол иштирок этиш;
🔺 Диний-маънавий фаолиятни таҳлил қилиб бориш;
🔺 Амалиёт давомида ҳисобот дафтарчасини ўз вақтида ва тўғри тўлдириб бориш.


❗️Муҳим эслатма: Амалиёт жараёнида фаоллик, ташаббускорлик ва юқори иқтидор кўрсатган талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларга доимий ишга тавсия этилиши мумкин.

✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 6
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Oct 2, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Oct 2, 2026#Янгиликлар #Форум 🔺Халқаро форум доирасида Тошкент ислом институти проректори Махачқалъа…
  3. Oct 2, 2026#Muslim_podcast 📱🗣SHIFO BOʼLUVCHI SАLOVАTLАR QАYSILАR? 🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahro…
  4. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺 Тошкент ислом институти проректори «Келажак йўлида мулоқот: ёшлар, эътиқод,…
  5. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺Эътиқод, қадрият ва Ватан: маънавий уйғоқлик ҳамда дахлдорлик ҳиссини тарбия…
  6. Oct 2, 2026#Янгиликлар 🔺«ИСЛОМ МОЛИЯСИ – МУКАММАЛ ЭКОТИЗИМ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ 🔺Тошкент ислом…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →