TGViewer
Channel Public Channel
Mirkonomika

Mirkonomika

@mirkonomika

Bu yerda yozilgan fikrlar shaxsiy bo’lib, hech qaysi tashkilot fikri yoki qarashlarini ifoda etmaydi.

Murojat uchun: @Mirkonomika1_bot
Subscribers
8.95K
Photos
736
Videos
20
Links
1.3K
Recent Posts 20 shown
Post #3040 1.32K
Озарбайжон чуқур демографик инқирозда

Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани.

Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган.

2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган.

Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима  сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади.  Жорий йилда эса  Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда.

@Mirkonomika
  • 👍 11
  • 🤯 9
  • ❤ 4
  • 🔥 4
  • 👎 1
  • 🤔 1
Post #3039 6.47K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 🔥 10
  • 👍 6
  • ❤ 4
Post #3038 2.26K
АҚШда инфляциянинг тезлашиши ҳамда Федерал Резервнинг фоиз ставкасини  яна ошириши бўйича кутилмаларнинг ошиши фонида асосий экспорт товаримиз олтин нархи 4100 долларгача пасайган.

Ҳозирги вақтда олтин нархи 4141 доллар атрофида шаклланмоқда.

@Mirkonomika
  • 🤯 8
  • 👍 4
  • 👎 3
  • ❤ 2
Post #3037 2.27K
АҚШда инфляция тезлашиши давом этмоқда

Сентябрь ойида АҚШда ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 3,7 фоизгача тезлашган (кутилмалар 3,6 фоиз эди). Таққослаш учун август ойида йиллик инфляция 3,4 фоизни ташкил этган эди. Йиллик инфляциянинг тезлашиши ўз навбатида  Яқин Шарқдаги кескинликлар фонида энергия товарлари нархи тез ўсаётганлиги билан изоҳланади. Ой давомида энергия товарлари нарх ўсиши 5,2 фоизни ташкил этган.  Жумладан, ой давомида бензин 9,1 фоизга,  иситиш учун ёқилғи  15,3 фоизга қимматлаган.

Нархлари волотил энергия ва озиқ-овқат товарлари чиқариб ташланган индекс (базавий инфляция) ҳам тезлашмоқда. Сентябрь ойида ойлик базавий инфляция 0,3 фоизни ташкил этиб йиллик кўрсаткич августдаги  2,4 фоиздан, 2,6 фоизгача тезлашган.

Умуман олганда, АҚШнинг Эрондаги уруши АҚШлик истеъмолчиларга анча қимматга тушаяпти. Эронга ҳужумлар бошланишидан олдин умумий инфляция 2,4 фоизни ташкил этиб базавий инфляциядан ҳам пастроқ шаклланаётган эди. Уруш натижасида қисқа муддатда йиллик инфляция 1 фоиз банддан кўпроққа тезлашди. Шунингдек, энди инфляция номинал иш ҳақининг ўсишидан юқорироқ шаклланмоқда. Яъни АҚШликлар реал кўрсаткичда ҳам камбағаллашмоқда.

Федерал Резерв 2023 йилдан буён фоиз ставкаларининг оширмаган  ҳамда пасайтириш фазасига ўтаётган эди. Лекин инфляциянинг тезлашиши сабаб ўтган ойда ставка 0,25 фоиз бандга оширилди ҳамда октябрь ойидаги йиғилишда ҳам ошириш эҳтимоли ошмоқда.

 Юқоридагиларнинг ҳеч бири Трамп хоҳлаган ёки ваъда қилган натижалар эмас. Трамп нархларни пасайтиришни, одамларнинг даромадларини оширишни, фоиз ставкаларини пасайтиришни ваъда қилиб келган. Лекин  кўряпмизки, барча ўзгарувчилар умуман тескари томонга кетмоқда.  Табиийки, бу ўзгарувчилар оралиқ сайловларга ҳам  таъсир қилади (табиийки Трамп хоҳламаган йўналишда эмас).

@Mirkonomika
  • ❤ 1
  • 👍 1
Post #3036 2.17K

Forwarded from

[14 октябрь, чоршанба] #ТонггиХабарлар — муҳим воқеалар қисқа сатрларда.

Коммунал. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30% га оширишни таклиф қилди. Тошкентда иситиш 1 м² учун кунига 241,44 дан 314 сўмга, ҳисоблагичли иссиқ сув 1 м³ учун 8 928,67 дан 11 607 сўмга ошиши мумкин. 2028 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан 10% гача индексацияланади. Лойиҳа 28 октябргача муҳокамада.

Ёрдам. Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 млн 17 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ноябрда бир марталик 1 млн сўм берилади, пул 30 ноябргача картага тушади. Суюлтирилган газни 1 ноябрдан аҳолига 1 кг 5 000 сўмдан сотиш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 кг учун 3 000 сўм (ойига 20 кг гача) қоплаш таклиф этилмоқда.

Солиқ. Вазирлар Маҳкамаси «энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» танлаш тартибини тасдиқлади. 100 баллдан 40 таси аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини тўлашига боғлиқ. Ғолиб маҳаллалар инфратузилма учун 2 млрд сўмдан олади, рўйхат 10 февралгача эълон қилинади.

Иш. Миграция агентлиги Германияда гулчилик ва боғбонлик бўйича 3 йиллик бепул касбий таълим (Ausbildung) учун ариза қабул қилмоқда. Шартлар: 18–25 ёш, немис тили B1 даражасида, олий маълумот йўқ. Ойлик стипендия — 724–1 100 евро. Ариза 20 октябргача xorijdaish.uz орқали, маълумот учун — 1282.

Иссиқхона. Президентга томорқадаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиғини 50% га камайтириш таклиф қилинди. Янги «яшил» иссиқхона учун 300 млн сўмгача, мавжудини янгилаш учун 150 млн сўмгача имтиёзли кредит бериш кўзда тутилмоқда.

Яйлов. Чекка ҳудудлардаги 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ерлар солиқдан озод, улардан аҳоли молини боқиш учун фойдаланилади.

БИР ҚАТОРДА
— Марказий банк курси: 1 доллар — 11 913,35 сўм (+14,26).
— Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8% ўсишини кутмоқда (аввалги прогноз — 6,8%).
— Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини 2027 йил 1 июлдан мажбурий рақамли маркировкалашни таклиф қилди, муҳокама 24 октябргача.
— Энергоинспекция: 9 ойда 825 млрд сўмлик газ ва электр ноқонуний ишлатилган, 2 800 га яқин ҳолат аниқланган.
— 15 октябрь — мол-мулк ва ер солиғининг иккинчи ярмини тўлашнинг охирги куни.

@financial_news_Uzb
  • 🔥 8
  • 🤯 5
  • ❤ 2
  • 👍 2
  • 👏 1
Post #3035 2.26K
Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида

Халқаро Валюта Жамғармасининг янги прогнозларига кўра, Иқтисодиётимиз 2026 йилда 7,8 фоизга ўсади, апрель ойидаги ҳисоботга нисбатан ўсиш бўйича прогнозлар 1,3 фоиз бандга оширилган.

Қизиқ жиҳати ҳозирги кунда энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётнинг 3 таси Марказий Осиё мамлакатлари ҳисобланади. Бундай ҳолатни бир нечта йил олдин тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Масалан 2015-2019 йилларда биронта Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсган 10 та иқтисодиёт қаторидан жой олмаган (Яъни ҳеч қайси индивидуал йилда).

Таъкидлаш керакки, Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида қайд этилиши биринчи марта эмас. Қирғизистон 2023 йилдан буён, Тожикистон эса 2024 йилдан буён энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётлар қаторидан жой олиб келмоқда.

@Mirkonomika
  • 🔥 18
  • 👍 5
  • ❤ 4
  • 👎 1
Post #3034 1.95K
2026 йилда кузатилаётган шоклар орасида таклиф шоклари асосий роль ўйнамоқда

ХВЖ октябрь ойидаги прогнозларида 86 та мамлакатда иқтисодий ўсиш апрель ойидаги кўрсаткичдан пастроқ шаклланишини баҳолаган. Шунингдек, 141 та мамлакатда йил сўнггида инфляция даражаси апрель ойида баҳоланганидан кўра юқорироқ шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Бундан ташқари, 66 та мамлакатда инфляция бўйича прогнозлар оширилиб, иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар пасайтирилган.

Юқоридаги графикдан ҳам кўриш мумкинки, ХВЖ ўсиш бўйича прогнозини пасайтирган давлатларда инфляция прогнозлари оширилган. Бу ўз навбатида таклиф шоки устунлик қилаётганлигини англатади. Агар ялпи талаб шоки сабаб прогнозлар пасайтирилганда инфляция даражаси ҳам пасайтирилар эди. Ҳозирги таклиф шоки эса  Яқин Шарқдаги кескинликлар натижасида  энергия товарлари таклифидаги пасайиш билан изоҳланиши мумкин.

Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда ўсиш бўйича прогнозлар яхшиланган бўлса (ўз навбатида инфляция бўйича прогнозлар ҳам оширилган), Қозоғистонда ўсиш бўйича прогнозлар бироз пасайтирилган. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида дунёдаги умумий тенденциядан фарқли талаб омиллари устунлик қилаётганлигини кўрсатади.

@Mirkonomika
  • 👍 4
  • ❤ 2
Post #3033 2.66K
Woodford Нобель мукофотини олгани ҳақидаги хабардан кейин одатий кунини давом эттириб, талабалардан имтиҳон олибди.

Аввалроқ Нобель мукофоти расмий сайтига берган интервьюсида Woodford бугун қилишни режалаштирган ишларини санай туриб, бугунга режалаштирилган имтиҳони борлигини айтган. Қўнғироқ давомида Woodford: “бу янгиликдан кейин талабалар имтиҳон бўлмаслигидан умидвор бўлади” қабилида ҳазил қилган.  

@Mirkonomika
  • 👍 35
  • 🔥 15
  • ❤ 7
Post #3032 9.72K
Post #3031 2.89K
2026 йил иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари.
  • 🔥 7
Post #3030 11.9K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 👍 7
  • ❤ 6
  • 🔥 3
  • 👏 1
Post #3029 2.96K
Нечта товарда  инфляциянинг йиллик суръати Марказий банк таргетидан юқори шаклланмоқда?

Сентябрь ойида 145 та товар ва хизматларда ойлик нарх ўсиши 0,4 фоиздан, яъни йилликка тенглаштирилган ўсиш 5 фоиздан (Марказий банк таргети) юқори шаклланган. Бунда, 71 та озиқ-овқатлар, 32 та ноозиқ-овқатлар ҳамда 42 та хизматларда йилликка тенглаштирилган ўсиш Марказий банк таргетидан юқори шаклланган.

 Ўтган ой билан таққослаганда  инфляцион таргетдан тезроқ ўсаётган товарлар сони 68 тага ошган. Шунингдек,  2025 йилнинг сентябри билан таққослаганда  йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарлар сони 23 тага ошган.

Энг муҳим ўтган йили сентябрь ойида бундай товарларнинг 63 фоизи мавсумийлик асосий роль ўйнайдиган озиқ-овқат товарлари бўлган бўлса, жорий йилда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарларда озиқ-овқатлар улуши  49 фоизгача пасайган.

Бошқача айтганда инфляциянинг тезлашиши ҳамда таргетдан юқори шаклланиши фақатгина мавсумий характерга эга озиқ-овқатларда мавсум ўзгариши билан нарх ўсишининг тезлашганлиги оқибатида эмас, балки мавсумийлик характери камроқ бўлган хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат товарлари ҳисобига ҳам шаклланмоқда.

@Mirkonomika
  • ❤ 2
  • 👍 2
  • 🤔 2
  • 🤯 1
Post #3028 2.45K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • ❤ 3
  • 🔥 1
  • 👏 1
  • 🤔 1
Post #3027 2.57K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 👍 7
  • ❤ 4
  • 👎 1
Post #3026 2.99K
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича фертиллик

Ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони Сурхондарёда (3,67) энг юқори бўлса,  энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда (2,51) қайд этилган.

@Mirkonomika
  • 👍 27
  • 🔥 5
  • ❤ 1
Post #3025 3.18K
Трампнинг иккинчи президентлик даврида яратилган барча иш ўринларининг 92 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келибди.  Ҳеч ким Трамп сиёсатидан бундай  натижани кутмаган бўлса керак.

Бунда аёлларлар кўпроқ  ишлайдиган  соғлиқни сақлаш ҳамда  ижтимоий ёрдам Иқтисодиётда асосий иш ўринлари яратган сектор бўлган. Трамп президентликка келгандан буён бу секторда қарийб 1 млн га яқин янги иш ўринлари қўшилган. Бошқа секторларда эса иш ўринлари 222 мингга камайган.

Трамп президентликка келгандан буён иш ўринларини  ҳар хил божлар билан қайтаришга ҳаракат қилаётган  ишлаб чиқаришда эса иш ўринлари 21 мингтага камайган.

@Mirkonomika
  • 👍 8
  • 🔥 6
  • ❤ 1
Post #3024 3.36K
Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистондан кўра кўпроқ тўғри инвестиция кириб келган

Мамлакатимиз биринчи ярим йилликда тўлов баланси бўйича 2,3 млрд доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилган (мажбуриятларнинг соф олиниши). Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 50 фоизга ўсган.

Таққослаш учун бу даврда Россияга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 1,4 млрд долларни ташкил этган. Яъни мазкур даврда Ўзбекистонга Россиядан кўра кўпроқ тўғри инвестиция кириб келган. Лекин таъкидлаб кетиш керакки, тўлов баланси бўйича статистиканинг ўзига хос жиҳати бор. Мажбуриятларнинг соф ўзгариши мажбуриятларнинг ошиши ҳамда камайиши ўртасидаги фарқни ўлчайди. Яъни Россияга 1,4 млрд доллардан кўпроқ инвестиция кирган бўлиши мумкин, лекин чиқиб кетган пул оқими ҳисобига мажбуриятларнинг соф оқими 1,4 млрд долларга тенг бўлган.

Лекин бу оқимнинг Россиядан кўпроқ шакланиши мамлакатимиз учун катта кўрсаткич. Чунки Россия иқтисодиёти мамлакатимиз иқтисодиётидан 17 баробар каттароқ. Ўз навбатида Россияда инвестиция оқимининг бунча паст шаклланиши Россия-Украина уруши билан изоҳланади.

2022 йилдан кейинги даврда Россиядан тўғри инвестицияларнинг фаол  чиқиб кетиши кузатилди. Масалан, биргина 2022 йилнинг ўзида тўғри инвестициялар бўйича мажбуриятлар 39 млрд долларга камайган. Яъни инвесторлар киритган инвестициялардан кўра 39 млрд доллар кўпроқ капиталини Россиядан олиб чиқиб кетган. Россия тарихида бир йилда ҳеч қачон тўғри инвестициялар бу ҳажмда мамлакатдан чиқиб кетиши кузатилмаган эди. 2022 йилдан 2025 йилгача тўғри инвестициялар мамлакатдан чиқиб кетишда давом этган. 2025 йилда эса урушдан кейинги даврда биринчи марта Россияга тўғри инвестиция  мусбат оқими қайд этилган (11,2 млрд доллар).

Шунингдек, Мазкур даврда Қозоғистоннинг тўғри инвестиция бўйича мажбуриятлари 1,5 млрд долларга камайган. Яъни худди юқоридаги ҳолат каби инвесторлар мамлакатдаги инвестицияларини камайтирган. Лекин шу ўринда бир жиҳат муҳим, Қозоғистондаги манфий кўрсаткичнинг шаклланиши асосан тўғри инвестиция киритган корхоналар ўртасида қарзларнинг камайганлиги билан изоҳланади.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида мамлакатимизга келган тўғри инвестициялар оқими (мажбуриятлар соф ўзгариши) ЯИМга нисбатан 3 фоизга етган таққослаш учун ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2,3 фоизни ташкил этган эди. Ярим йиллик оқим эса ЯИМнинг 2,6 фоизини ташкил этган, ўтган йилнинг биринчи ярмида эса 2,4 фоизга тенг бўлган. Яъни инвестициялар оқими тез ўсаётган иқтисодиётимиздан ортда қолмаяпти.  Минтақамиз билан таққослаганда ҳам мамлакатимиз биздан каттароқ иқтисодиётлардан кўпроқ инвестиция жалб қилмоқда.

@Mirkonomika
  • 👍 15
  • ❤ 11
  • 🔥 1
Post #3023 2.95K
Ташқи савдо. Август

Август ойида ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил этиб, ташқи савдо дефицити 2 млрд долларга тенг бўлган. Бунда, ой давомида экспорт 2,9 млрд долларни, импорт эса 4,9 млрд долларни ташкил этган. Ойлик импорт 7,6 фоизга ўсган бўлса, экспорт  1,5 фоизга қисқарган.

Ой давомида олтин экспорти амалга оширилмаган. Таққослаш учун ўтган йилнинг мос ойида 721 млн долларлик олтин экспорти амалга оширилган эди. Олтин экспорти амалга оширилмаганлигига қарамасдан умумий экспортда қисқариш кичик бўлганлигини бошқа товарлар экспорти юқори ўсаётганлигига ишора беради.

Бу борада хизматлар номинал ўсишни таъминлашда муҳим роль ўйнаган. Хусусан,  умумий экспорт 1,5 фоизга қисқарган бўлса, хизматларсиз экспорт 14,5 фоизга қисқарган. Хизматлар улуши эса 8 ойда жами экспортнинг 37,4 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, хизматлар, олтин ҳамда энергия товарларисиз экспорт ҳам жудаям юқори суръатларда ўсмоқда. Хусусан, август ойида хизматлар, олтин ҳамда энергия товарларисиз экспорт 37,4 фоизга ўсган.  Бу ўз навбатида зарарлик буюмлари экспортининг юқори ўсаётган билан изоҳланиши мумкин.

 Давлатлар кесимида, ойлик экспорт асосий ҳамкорларимиздан Россия (-8 фоизга) ҳамда Туркияга (-19,3 фоизга) қисқарган бўлса, Хитойга ўсиш 90 фоизни ташкил этган.  Ўзи умуман йил бошидан буён Хитойга экспортнинг ўсиши жудаям юқори шаклланмоқда. Йил бошидан буён ойлик ўртача ўсиш 60 фоиз атрофида.

Шунингдек, Қозоғистон (31,5 фоиз), БАА (51,1 фоиз), Тожикистон (75,9 фоиз), Қирғизистон (91,3 фоиз) каби ҳамкорларга экспортнинг юқори ўсиши кузатилган.  Лекин кетма-кет икки ойдан буён Афғонистонга экспортнинг ўсиши кескин секинлашган. Хусусан, август ойида Афғонистонга экспорт 5,9 фоизга ўсган холос.  Июль ойида эса 4 фоизга қисқарган. Олдинги ойларда эса ўсиши 60 фоиздан юқори шаклланган.

Худди, экспорт билан бўлгани каби импортда ҳам Россиядан ойлик импорт  5 фоизга қисқарган. лекин Хитой (10 фоиз), Қозоғистон (15 фоиз), Жанубий Корея (17 фоиз), Туркия (5 фоиз) каби асосий ҳамкорлардан импортнинг ўсишда давом этмоқда. Ўз навбатида Россиядан импортнинг қисқариши энергия товарлари импортининг қисқариши билан изоҳланиши мумкин. Хусусан, энергия товарлари импорт 3,2 фоизга қисқарган.  

@Mirkonomika
  • ❤ 5
  • 🤔 5
Post #3022 2.87K
Байрам билан  барча устоз ва мураббийларни табриклайман, умид қиламанки уларнинг жамиятдаги мавқейи йил саин ошиб боради. Чунки уларнинг мавқейини ошириш энг актуал муаммомиз. Ҳозирги кунда уларнинг маоши ўртача маошдан 30 фоизга пастроқ. Умидим шуки,  бу фарқ яқин келажакда йўқ бўлади ҳамда ўқитувчилар энг камида жамиятда ўртача маош олувчи қатламга айланади.
  • ❤ 16
  • 👍 13
Post #3021 3.14K
Қарз маблағларига келсак иккинчи чоракда  қарз маблағлари 168 млн долларга камайган. Бунда, банклар қарз мажбуриятларини 312 млн долларга камайтирган бўлса, ҳукумат 220 млн долларга оширган. Бошқа секторларнинг қарз мажбуриятлари эса 76,9 млн долларга камайган.

Молиявий оқим ҳамда жорий операциялар ҳисоби дефицити орасидаги фарқни ( шунингдек, хатоликлар -1,9 млрд доллар) ёпиш учун захиралар 173 млн долларга камайган (транзакцион ўзгариш).

@Mirkonomika
  • 👍 5
Older posts →

About this channel

How can I read @mirkonomika without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Mirkonomika: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Mirkonomika have?
Mirkonomika (@mirkonomika) has 8.95K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Mirkonomika know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →