Нечта товарда инфляциянинг йиллик суръати Марказий банк таргетидан юқори шаклланмоқда?
Сентябрь ойида 145 та товар ва хизматларда ойлик нарх ўсиши 0,4 фоиздан, яъни йилликка тенглаштирилган ўсиш 5 фоиздан (Марказий банк таргети) юқори шаклланган. Бунда, 71 та озиқ-овқатлар, 32 та ноозиқ-овқатлар ҳамда 42 та хизматларда йилликка тенглаштирилган ўсиш Марказий банк таргетидан юқори шаклланган.
Ўтган ой билан таққослаганда инфляцион таргетдан тезроқ ўсаётган товарлар сони 68 тага ошган. Шунингдек, 2025 йилнинг сентябри билан таққослаганда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарлар сони 23 тага ошган.
Энг муҳим ўтган йили сентябрь ойида бундай товарларнинг 63 фоизи мавсумийлик асосий роль ўйнайдиган озиқ-овқат товарлари бўлган бўлса, жорий йилда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарларда озиқ-овқатлар улуши 49 фоизгача пасайган.
Бошқача айтганда инфляциянинг тезлашиши ҳамда таргетдан юқори шаклланиши фақатгина мавсумий характерга эга озиқ-овқатларда мавсум ўзгариши билан нарх ўсишининг тезлашганлиги оқибатида эмас, балки мавсумийлик характери камроқ бўлган хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат товарлари ҳисобига ҳам шаклланмоқда.
@Mirkonomika
Post #3029
2.99K

- ❤ 2
- 👍 2
- 🤔 2
- 🤯 1