TGViewer
Mirkonomika Mirkonomika @mirkonomika · 8.97K subscribers
Post #3036 2.26K

Forwarded from 🇺🇿 FINANCE.uz | Солиқ, молия, иқтисод

[14 октябрь, чоршанба] #ТонггиХабарлар — муҳим воқеалар қисқа сатрларда.

Коммунал. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30% га оширишни таклиф қилди. Тошкентда иситиш 1 м² учун кунига 241,44 дан 314 сўмга, ҳисоблагичли иссиқ сув 1 м³ учун 8 928,67 дан 11 607 сўмга ошиши мумкин. 2028 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан 10% гача индексацияланади. Лойиҳа 28 октябргача муҳокамада.

Ёрдам. Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 млн 17 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ноябрда бир марталик 1 млн сўм берилади, пул 30 ноябргача картага тушади. Суюлтирилган газни 1 ноябрдан аҳолига 1 кг 5 000 сўмдан сотиш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 кг учун 3 000 сўм (ойига 20 кг гача) қоплаш таклиф этилмоқда.

Солиқ. Вазирлар Маҳкамаси «энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» танлаш тартибини тасдиқлади. 100 баллдан 40 таси аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини тўлашига боғлиқ. Ғолиб маҳаллалар инфратузилма учун 2 млрд сўмдан олади, рўйхат 10 февралгача эълон қилинади.

Иш. Миграция агентлиги Германияда гулчилик ва боғбонлик бўйича 3 йиллик бепул касбий таълим (Ausbildung) учун ариза қабул қилмоқда. Шартлар: 18–25 ёш, немис тили B1 даражасида, олий маълумот йўқ. Ойлик стипендия — 724–1 100 евро. Ариза 20 октябргача xorijdaish.uz орқали, маълумот учун — 1282.

Иссиқхона. Президентга томорқадаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиғини 50% га камайтириш таклиф қилинди. Янги «яшил» иссиқхона учун 300 млн сўмгача, мавжудини янгилаш учун 150 млн сўмгача имтиёзли кредит бериш кўзда тутилмоқда.

Яйлов. Чекка ҳудудлардаги 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ерлар солиқдан озод, улардан аҳоли молини боқиш учун фойдаланилади.

БИР ҚАТОРДА
— Марказий банк курси: 1 доллар — 11 913,35 сўм (+14,26).
— Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8% ўсишини кутмоқда (аввалги прогноз — 6,8%).
— Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини 2027 йил 1 июлдан мажбурий рақамли маркировкалашни таклиф қилди, муҳокама 24 октябргача.
— Энергоинспекция: 9 ойда 825 млрд сўмлик газ ва электр ноқонуний ишлатилган, 2 800 га яқин ҳолат аниқланган.
— 15 октябрь — мол-мулк ва ер солиғининг иккинчи ярмини тўлашнинг охирги куни.

@financial_news_Uzb
  • 🔥 8
  • 🤯 5
  • ❤ 2
  • 👍 2
  • 👏 1
More from @mirkonomika
  1. Oct 16, 2026Озарбайжон чуқур демографик инқирозда Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4…
  2. Oct 15, 2026Post #3039
  3. Oct 15, 2026АҚШда инфляциянинг тезлашиши ҳамда Федерал Резервнинг фоиз ставкасини яна ошириши бўйича к…
  4. Oct 15, 2026АҚШда инфляция тезлашиши давом этмоқда Сентябрь ойида АҚШда ойлик инфляция 0,6 фоизни ташк…
  5. Oct 13, 2026Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида Халқаро Валюта Жамғармаси…
  6. Oct 13, 20262026 йилда кузатилаётган шоклар орасида таклиф шоклари асосий роль ўйнамоқда ХВЖ октябрь о…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →