🎓Тошкент ислом институтида «Октябрь ойи – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи» доирасида 2 октябрь куни «Ислом молияси экотизими: банкчилик, бизнес ва ижтимоий молия» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ислом молияси соҳасидаги амалиётчи мутахассислар сифатида «Mezon Kengashi» компаниясининг лойиҳа менежери Иродахон Фахриддин қизи Орипова ҳамда «Mezon Ta'lim» тренинг маркази академик бўлим координатори Наргизабону Мамуржон қизи Рахимова иштирок этдилар.
💬Суҳбат давомида:
*️⃣ Ислом банкларида қўлланиладиган шартнома турлари;
*️⃣ AAOIFIнинг Ислом молияси экотизимидаги ўрни;
*️⃣ Шариат кенгашлари ва уларнинг вазифалари;
*️⃣ Вақф фаолияти ва унинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Учрашув ниҳоясида мавзу юзасидан институт талабалари ва устозлари билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.
@mezontalim @mezonkengashi


