TGViewer
Channel Public Channel
Mezon Ta’lim

Mezon Ta’lim

@mezontalim

Mezon Ta'lim тренинг маркази

✔️ Ислом молияси саводхонлиги
✔️ Тренинг ва ўқув курслари
✔️ Халқаро сертификатларга тайёрлов

Ислом иқтисодиёти ва молиясига оид кўҳна билим ва замонавий амалиётларни ўрганамиз!

💬 Мурожаат учун: @mezontalim_admin
Subscribers
2.06K
Photos
236
Videos
59
Links
213
Recent Posts 14 shown
Post #446 496
Муассасалар закот тўлайдими?

AAOIFI ташкилотининг шариат меъёрлари биринчи навбатда исломий молия муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, 35-сонли «Закот» стандартининг асосий мақсади муассасалар ва уларга тобе компаниялар учун закот базасини аниқлаш тартибини белгилашдир.

📌 Закот, биламиз, мулк эгасининг мажбурияти ҳисобланади. Исломий молия муассасаси эса юридик шахс бўлиб, унинг ортида жисмоний шахслар — муассаса эгалари туради.

Шунинг учун муассасанинг ўзи автоматик равишда закот тўловчи ҳисобланмайди, у фақат қуйидаги уч ҳолатдан биттаси мавжуд бўлганда закот тўловчига айланади:
✔️ Қонун. Закот тўлашни мажбурий қиладиган қонун қабул қилинган бўлса.
✔️ Устав. Муассасанинг уставида (низомида) закот тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилган бўлса.
✔️ Умумий йиғилиш қарори. Акциядорларнинг умумий йиғилиши закот тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса (2.2.1-банд).

Шунингдек, муассаса инвестиция ҳисобварақлари эгалари ёки акциядорларнинг вакили сифатида, улар номидан закот тўлаши мумкин. Бунда вакил қилувчиларда закотга етарли маблағ мавжуд бўлиши шарт (2.2.2-банд).

❗️ Агар бу ҳолатлардан биронтаси ҳам бўлмаса, закот тўлаш масъулияти муассасада эмас, акциядорлар ва инвестиция ҳисобварақлари эгалари зиммасида бўлади.

Бунда муассасанинг вазифаси — бир акцияга ёки ҳисобварақдаги суммага тўғри келадиган закот миқдорини ҳисоблаб, эълон қилиш бўлиб қолади (2.2.5-банд). Манба


#ИжтимоийМолия@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
  • 🔥 10
  • 👍 4
  • ❤ 1
Post #442 654
Марказий банкдаги махсус ўқув курси бўйича сертификатлар тақдим этилди

«Mezon Kengashi» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун ташкил этилган икки ойлик "Исломий банклар фаолияти" махсус ўқув курсининг сертификатлар тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

📌 60 соатдан ортиқ давом этган курснинг хулосаси сифатида якуний суҳбат ва савол-жавоб учрашуви ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Барча иштирокчиларни табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!


@MezonKengashi
@MezonTalim
  • 🔥 3
  • 👍 2
  • 🎉 1
Post #440 795
Ислом банки/дарчаси очилса, у ерга ким ўтади?

Низом икки лавозимни номма-ном белгилаган: исломий молия кенгаши аъзоси ва исломий банк фаолиятига масъул раҳбар ходим. Иккаласига ҳам AAOIFI сертификатларидан бири шарт.

Кенгаш аъзолари учун бугун камида биттаси, 2027 йил 1 июлдан — барчаси. Қолган лавозимларга низом шарт қўймайди.

Лекин кадрларни йиғаётган раҳбарнинг қўлида бошқа ўлчов йўқ: AAOIFI шариат стандартларини ким билади — буни фақат CPSS сертификати кўрсатади.
Кимгадир у мажбурият, яна кимгадир олдинга чиқиш имкони.

CPSS имтиҳонига тайёрлов курси, 2-мавсум — 21 октябрдан.
Чоршанба ва жума, 18:00–21:00. Дарслар ўзбек тилида.

Mezon Ta'lim — AAOIFI нинг Ўзбекистондаги расмий вакили ва расмий имтиҳон марказларидан бири: тайёргарлик ҳам, имтиҳон ҳам бир жойда.

2-мавсум учун учта нарса махсус қўшилди:
— ўзбек тилидаги махсус ўқув қўлланма;
— имтиҳон симулятори: саволлар типи, вақт чегараси ва интерфейс AAOIFI имтиҳон муҳитига мосланган;
— видео дарслар ва материаллар учун махсус платформа
.


Очиқ айтамиз: CPSS сертификатини биз бермаймиз. Уни имтиҳондан кейин AAOIFI беради.
Бизнинг ишимиз — сизни ўша сертификатга тайёрлаш.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: mezon-talim.uz | @mezontalim_admin
  • 👍 9
  • 🔥 7
  • 🫡 4
  • ❤ 1
Post #438 844
AAOIFI’нинг 24-анъанавий Шариат кенгашлари конференцияси бўлиб ўтмоқда

📍 Манама, Баҳрайн | 11–12 октябрь 2026 йил

Бугун ҳам Ислом молияси соҳасидаги муҳим халқаро тадбирлардан бири — AAOIFI’нинг 24-анъанавий Шариат кенгашлари конференцияси бўлиб этмоқда.

Ушбу икки кунлик конференция давомида халқаро уламолар, регуляторлар ва ислом молияси мутахассислари замонавий молиявий масалалар оид мавзуларни муҳокама қилмоқда.

📌 Асосий мавзулар:
1️⃣ AAOIFI Шариат стандартларини ҳуқуқий тизимлар билан уйғунлаштириш: муаммолар ва истиқболлар

2️⃣ Қарз беришнинг ҳақиқий бевосита харажатларини аниқлаш (Иқроз)

3️⃣ Икки траншли синдикатлаштирилган молиялаштириш: исломий ва анъанавий траншларни бирлаштириш шартлари

4️⃣ Янги юзага келган ҳолатларнинг шартномалар ва молиявий мажбуриятларга таъсири

5️⃣ Мажбурий ваъда эвазига ҳақ олиш (Муъавада ъала-л-илтизом): ҳукм ва амалиётлар


Мазкур мавзулар ислом молиясида халқаро стандартларни ҳуқуқий амалиётга татбиқ этиш, молиявий шартномаларнинг мувофиқлигини таъминлаш ва замонавий муаммоларга ечим топиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Манба

📱 Конференция жонли трансляция қилиниб, расмий саҳифага тўлиқ жойланмоқда

#Coҳа_ҳолати@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
  • 🔥 6
  • 👍 5
  • ❤ 4
Post #437 949
Мижозлар инвестиция учун маблағларини нега исломий банкларга ишониб топширади?

Кўпчиликда инвестиция қилиш учун озми-кўпми маблағ бўлиши мумкин, аммо аксариятимизда уни самарали бошқариш учун етарли вақт, билим ва тажриба мавжуд эмас.

Шунинг учун маблағ эгалари ўз пулларини инвестиция қилиш учун бошқа шахс ёки ташкилотларга топширадилар.

➡️ Нега айнан банклар?
Банклар минимал риск оладиган ва кучли корпоратив бошқарув, ички назорат ҳамда рискларни бошқариш тизимларига эга ташкилотлар ҳисобланади. Бу тизимлар банкларга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.


➡️ Исломий банклардаги инвестицион депозитлар асосан икки модель орқали бошқарилади:
🔹 Музораба — маблағ эгаси сармоя беради, банк эса иш бошқарувчи музориб сифатида уни инвестиция қилади.
🔹 Вакала — маблағ эгаси (муваккил сифатида) банкни ўз номидан инвестиция қилиш учун вакил қилиб тайинлайди.

💡 Муҳим жиҳат: ислом молиясида маблағни инвестиция учун топшириш ҳеч қандай зарар кўрилмаслигини кафолатламайди.

Бунда бошқарувчи шахс ёки ташкилотнинг ички аудити, малакаси, ҳалоллиги ва ўз зиммасидаги масъулиятни бажариши муҳимдир.


Хондамир Нусратхўжаев устозимиз дарсларида айнан шу масалаларни батафсил тушунтириб берганлар.

#Шартномалар@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
  • 👍 10
  • 🔥 7
  • ❤ 3
Post #436
Mezon Ta’lim pinned «🔖Каналимизнинг сўнгги икки ойдаги постлар мундарижаси Ўзингизга қизиқ бўлган мавзунинг устига босиб постга ўтишингиз мумкин: Август ойи, 2026 📌 Вақф тизими ислоҳоти: навбатдаги муҳим қадам сари 📌 Бизнесда энг қийматли ютуқ — ишонч 📌 AAOIFI ташкилотининг…»
Post #435 1.04K
Мутахассислар учун янги имкониятлар! 📊

Ўзбекистонда исломий банкларни ташкил этиш жараёни жадал давом этмоқда. Бунинг учун эса халқаро стандартларни биладиган малакали мутахассислар керак бўлади.

✔️ CPSS сертификати — халқаро даражадаги малака сари биринчи қадам.
Халқаро AAOIFI ташкилотининг CPSS (Certificate of Proficiency in Shari'ah Standards) сертификати ислом молиясининг Шариат стандартлари бўйича билимларни тасдиқлайди ва соҳада профессионал ривожланиш учун мустаҳкам асос яратади.


🌟 Mezon Ta'lim тренинг маркази CPSS имтиҳонига тайёрлов курсининг 2-мавсумини эълон қилади!
✔️ Бошланиш санаси: 21 октябрь
✔️ Давомийлиги: 15 ҳафта, 30 та дарс
✔️ Формати: жонли аудиторияда (онлайн қатнашиш имконияти ҳам бор)
✔️ Таълим тили: ўзбек тили
✔️ Афзалликлар: тажрибали ва сертификатларга эга устозлар, махсус тизимли дастур ва ўқув материаллари, кураторлар кўмаги ва синов имтиҳонлари (mock exams)


Ислом молияси соҳасида ўз ўрнингизни топишни истасангиз, тайёргарликни бугундан бошланг.

🔖 Курс дастури билан танишиш ва рўйхатдан ўтиш учун @mezontalim_admin 'га CPSS деб ёзинг.
Офлайн гуруҳга жойлар чегараланган!
  • 👍 9
  • 🔥 6
  • 🫡 4
  • ❤ 2
Post #434 930
📢 AAOIFI xalqaro sertifikat imtihonlariga ro‘yxatdan o‘tish OCHIQ!

Islomiy moliya sohasidagi bilim va malakangizni xalqaro darajadagi sertifikat bilan tasdiqlashni xohlaysizmi?

🇺🇿AAOIFI’ning O‘zbekistondagi rasmiy vakili — Mezon Ta’lim orqali AAOIFI imtihonlariga ro‘yxatdan o‘tishingiz va imtihon topshirishingiz mumkin.

📚 Siz quyidagi imtihonlardan birini tanlashingiz mumkin:
🔹 CPFAS — (Certificate of Proficiency in Financial Accounting Standards)
Moliyaviy hisob standartlari bo‘yicha malaka sertifikati
📅 Imtihon sanasi: 7-dekabr 2026-yil
🔹 CPAAGE — (Certificate in Audit, Assurance, Governance & Ethics)
Audit, kafolat, boshqaruv va axloq bo‘yicha malaka sertifikati
📅 Imtihon sanasi: 8-dekabr 2026-yil
🔹 CPSS — (Certificate of Proficiency in Shariah Standards)
Shariat standartlari bo‘yicha malaka sertifikati
📅 Imtihon sanasi: 9-dekabr 2026-yil

🌐 Imtihon tillari:
🇬🇧 Ingliz tili
🇸🇦 Arab tili
🇷🇺 Rus tili

⏳Ro‘yxatdan o‘tishning oxirgi muddati — 7-noyabr!
Agar siz ham islomiy moliya sohasida professional bilimlaringizni xalqaro darajada tasdiqlashni istasangiz, ro‘yxatdan o‘tishni kechiktirmang.

📩 Mezon Ta’lim orqali ro‘yxatdan o‘ting!
Ro‘yxatdan o‘tish, imtihonlar va mavjud yo‘nalishlar bo‘yicha batafsil ma’lumot olish uchun biz bilan bog‘laning:


📲Murojaat uchun: @mezontalim_admin

🗓 Muddatni o'tkazib yubormang!
  • 👍 7
  • ❤ 6
  • 🔥 5
Post #432 994
Барқарор ривожланиш ва исломий молия

✔️ Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университети иқтисодиёт ва менежмент кафедраси ҳузуридаги "Барқарор иқтисодий ривожланиш" илмий маркази ташаббуси билан "Барқарор ривожланишни муқобил молиялаштиришда исломий молиянинг ўрни" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

🎙 Семинарда Mezon Kengashi директори Музаффар Ҳусниддинов иштирок этиб, исломий молиянинг тарихий роли, асослари, барқарор ривожланишдаги ўрни, муқобил молиялаштириш имкониятлари, ижтимоий молия механизмлари ва амалий тажрибалар ҳақида сўз юритди.

✔️ Тадбир давомида талабалар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар билан исломий молиянинг замонавий иқтисодиётдаги имкониятлари муҳокама қилиниб, савол-жавоблар ўтказилди.


#Юртимиз_янгиликлари мавзусини кузатиб боринг
  • 👍 11
  • 🔥 7
  • ❤ 6
Post #429 1.45K
🔔Замонавий исломий молия тизими мавзусига бағишланган давра суҳбати

🎓Тошкент ислом институтида «Октябрь ойи – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи» доирасида 2 октябрь куни «Ислом молияси экотизими: банкчилик, бизнес ва ижтимоий молия» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ислом молияси соҳасидаги амалиётчи мутахассислар сифатида «Mezon Kengashi» компаниясининг лойиҳа менежери Иродахон Фахриддин қизи Орипова ҳамда «Mezon Ta'lim» тренинг маркази академик бўлим координатори Наргизабону Мамуржон қизи Рахимова иштирок этдилар.


💬Суҳбат давомида:
*️⃣ Ислом банкларида қўлланиладиган шартнома турлари;
*️⃣ AAOIFIнинг Ислом молияси экотизимидаги ўрни;
*️⃣ Шариат кенгашлари ва уларнинг вазифалари;
*️⃣ Вақф фаолияти ва унинг аҳамияти муҳокама қилинди.


Учрашув ниҳоясида мавзу юзасидан институт талабалари ва устозлари билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

@mezontalim @mezonkengashi
  • 👍 14
  • ❤ 9
  • 🔥 6
Post #427 1.31K
Mezon Ta’lim ▪️ Каналимизнинг сўнгги икки ойдаги постлар мундарижаси Ўзингизга қизиқ бўлган мавзунинг устига босиб постга ўтишингиз мумкин: Июнь ойи, 2026 📌 Хизматлар музорабаси масаласи 📌 Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни лицензиялаш тартиби белгиланади…
🔖Каналимизнинг сўнгги икки ойдаги постлар мундарижаси

Ўзингизга қизиқ бўлган мавзунинг устига босиб постга ўтишингиз мумкин:

Август ойи, 2026
📌 Вақф тизими ислоҳоти: навбатдаги муҳим қадам сари

📌 Бизнесда энг қийматли ютуқ — ишонч

📌 AAOIFI ташкилотининг қандай стандартлари бор?

📌 Шартномага қўшимча шартлар қўйиш мумкинми?

📌 Харидорни алдаб, молни ўтказиб олиш

📌 Ислом тараққиёт банки (ИТБ) — қандай ташкилот?

📌 Қарзни эртароқ тўлашга чегирма бериш мумкинми?

📌 Сукук орқали фойда қаердан келади?

📌 Марказий банкда юртимизда долзарб бўлган сукук мавзусида дарс ўтказилди

📌 Савдодаги беҳуда гап-сўзлар ва садақа

📌 Вакиллик битими қандай бўлади?

📌 Муробаҳанинг асосий шартлари

📌 «Mezon Ta'lim» лойиҳасига бир йил тўлди! 🎆

📌 Ҳалол тижорат — ибодат

📌 Рибонинг ҳаётий мисоллардаги кўринишлари

📌 Рибовий моллар нима?


Сентябр ойи, 2026
📌AAOIFI молиявий ҳисоб стандартлари нима?

📌 AAOIFI вакиллари Ўзбекистонда: соҳани ривожлантириш учун яна нималар муҳим?

📌 Наманганда бизнесни ривожлантириш учун исломий банк очиш муҳокама қилинди

📌 Зоминлик ва омонатдорлик тушунчалари

📌 Марказий банк огоҳлантиради

📌 Қозоғистонда исломий молия: талаб нега паст?

📌 Банкларнинг вазифаси нима?

📌 AAOIFI ва Ўзбекистон Уламолар Кенгаши учрашуви

📌 Давлат, валий ва васийнинг кафиллиги

📌 Қарздорга осонлик яратишнинг фазилати

📌 Турли пробадаги тиллалар бир-бирига қандай алмаштирилади?

📌 Нақд пул кўринишидаги вақф

📌 Эски пулни коллекция учун қимматга сотиб олиш рибо бўладими?

📌 Уй олишда олдиндан берилган пул кимда қолади?

📌 Оилавий бизнесни қандай тартибга солиш керак?

📌 Қарзни гўзал адо этиш

📌 Қирғизистонда исломий қимматли қоғозлар бозори яратилиши режалаштирилмоқда

📌 Сарҳисоб: Марказий банкдаги махсус ўқув курси якунланди

📌 Ваъда бузилиши туфайли келиб чиққан зарарни ким қоплайди?

📌 AAOIFI CPSS имтиҳони энди рус тилида!
  • ❤ 5
  • 🔥 5
  • 👍 4
  • 🎉 2
Post #426 1.8K
❗️Сертификат — энди афзаллик эмас, талаб.

Марказий банкнинг янги қарорида исломий молия кенгаши аъзолари ва исломий банк фаолиятига масъул ходимлар учун малака талаблари белгиланди. Улар қаторида AAOIFIнинг CPSS сертификати ҳам бор.

Энди савол ўзгарди: «сертификат керакми?» эмас — «қайси биридан бошлайман?»

📌 Жавоб — CPSS.
CPSS (Certificate of Proficiency in Shari'ah Standards) — AAOIFIнинг 59 та Шариат стандарти бўйича халқаро сертификати. Қолган AAOIFI сертификатлари шу пойдевор устига қурилади.

🗓 CPSS сертификатига тайёрлов курси, 2–мавсум — 21 октябрдан.
15 ҳафта, 30 та дарс. Дарслар ўзбек тилида.


Нега Mezon Ta'lim?
— AAOIFIнинг Ўзбекистондаги расмий вакили;
— тайёргарлик ҳам, имтиҳон ҳам бир жойда — расмий имтиҳон маркази;
— таржима қилинган стандарт матни асосида, ҳар бир стандарт учун алоҳида ўқув қўлланма;
— дарсларни AAOIFI сертификатлари соҳиблари олиб боришади.


➡️ Курс ҳақида батафсил маълумот олиш учун @mezontalim_admin га CPSS деб ёзинг.
  • 👍 16
  • 🔥 9
  • 🎉 5
  • ❤ 4
Post #424 1.48K
AAOIFI CPSS имтиҳони илк бор рус тилида! 🇷🇺

AAOIFI Ислом молиясини ривожлантириш маркази CPSS имтиҳонининг илк бор рус тилида ҳам ўтказилишини маълум қилди.

CPSS (Certificate of Proficiency in Shari'ah Standards) — AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган 59 та Шариат стандарти бўйича профессионал билимни тасдиқловчи халқаро сертификат.


📌 Имтиҳонни рус тилида топшириш имкониятини бой берманг!
🎓 Халқаро AAOIFI CPSS сертификати билан малакангизни оширинг ва ислом молияси соҳасида ривожланинг.

Маълумот ўрнида, навбатдаги CPSS имтиҳони 9-декабр куни бўлиб ўтади ва имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёни 7-ноябргача давом етади.


➡️Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш ва CPSS имтиҳонини Mezon Ta'lim орқали топшириш учун ҳозироқ @mezontalim_admin орқали мурожаат қилинг.

@IslomMoliyasi
@MezonTalim
  • 👍 10
  • 🎉 10
  • 🔥 6
  • ❤ 5
Older posts →

About this channel

How can I read @mezontalim without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Mezon Ta’lim: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Mezon Ta’lim have?
Mezon Ta’lim (@mezontalim) has 2.06K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Mezon Ta’lim know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →