🌍 ИТБ-2026 Бокуда: банк минтақавий номутаносибликларни қандай бартараф этмоқда?
16–19 июнь кунлари Боку шаҳрида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг “Барқарор фаровонлик йўлида минтақавий интеграция” мавзусидаги йиллик йиғилишлари бўлиб ўтди.
Озарбайжон сўнгги 15 йил ичида иккинчи бор саммитга мезбонлик қилиб, унга аъзо 57 мамлакат вакилларини бир жойга тўплади.
Қандай муаммолар муҳокама қилинди ва қандай ечимлар таклиф этилди:
🔹 Минтақалараро савдо ва инфратузилмадаги тафовут → ИТБнинг янги Минтақавий интеграция индекси жорий этилди
🔹 Энергия хавфсизлиги танқислиги → Трансчегаравий энергия йўлаклари бўйича амалий мисоллар тақдим этилди
🔹 Мамлакатларнинг сунъий интеллектга тайёргарлиги борасидаги рақамли тафовут → Қўшма платформалар ва СИ Академияси ташкил этилиши эълон қилинди
🔹 Барқарор ривожланиш мақсадли лойиҳалари молиялаштириш → $2,8 миллиард пакет тасдиқланди
🔹 Ислом молия саноатини ривожлантириш (бозор ҳажми
~$4–5 трлн) → Янги “Awqaf Free Zones” лойиҳаси таклиф этилди
Саммит якунида доктор Муҳаммад ал-Жассир ИТБ президенти лавозимига янги 5 йиллик муддатга қайта сайланди.
Бу эса Ўн йиллик стратегик дастур (2026–2035) доирасидаги йўналишнинг давомийлигини таъминлайди.
Кейинги постларда ҳар бир инсайтни батафсил кўриб чиқамиз. 👇
@AAOIFI_Uzbekistan
@MezonKengashi
@IslomMoliyasi
@MezonTalim
Post #124
1.81K



- 👍 15