AAOIFI вакиллари Ўзбекистонда: Ислом молиясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
3-сентябр куни "Mezon Kengashi" компанияси ташаббуси билан ва Ислом молияси соҳасидаги етакчи халқаро ташкилотлардан бири — AAOIFI билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Марказий банк вакиллари, тижорат банклар раислари ва раис ўринбосарлари, финтех компаниялар директорлари ҳамда молия муассасаларининг Ислом молияси департаменти раҳбарларидан иборат 40 нафарга яқин банк-молия соҳаси вакили иштирок этди. Давра суҳбатида AAOIFI'нинг МДҲ давлатларида Ислом молиясини ривожлантириш бўйича маркази директори Амиер Надер ва ташкилотнинг етакчи консултанти Др. Ҳарун Табрези қуйидаги мавзуларда маъруза қилдилар:
📌AAOIFI халқаро ташкилотининг роли, вазифалари ва фаолияти;
📌молия муассасаларининг AAOIFI'га институционал аъзо бўлишидан кутиладиган афзалликлар;
📌AAOIFI стандартларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда унинг Ислом молиясини ривожлантиришдаги аҳамияти.
Муҳокама қилинган масалалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди, уларнинг бир қисми эса AAOIFI билан ҳамкорлик йўлга қўйиш ниятида эканини билдирди.
@mezonkengashi
@islommoliyasi
@AAOIFI_Uzbekistan
Post #133
964





- 👍 20