TGViewer
Channel Public Channel
MEZON

MEZON

@mezon_mt

Din • Jamiyat • Xavfsizlik

Diniy-ma’rifiy jarayonlar, mafkuraviy tahdidlar va radikallashuv omillari tahlili. Voqealar tafsiloti, ishonchli faktlar hamda ularning oldini olishga doir sharhlari.
Subscribers
25
Photos
6
Videos
29
Links
37
Recent Posts 20 shown
Post #50 28
⚖️ ТАҚИҚЛАНГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАРҚАТИШ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддасида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
⚠️ Қонунда назарда тутилган жазо чоралари:
▪️ 1-қисм: БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки бошқа жазолар, жумладан, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
▪️ 2-қисм: БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
▪️ 3-қисм: Қонунда белгиланган оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
📌 Унутманг! Террорчилик ва диний-экстремистик мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тарқатиш ёки қонунда кўрсатилган мақсадларда сақлаш оғир ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

🔎 Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, 244¹-модда

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
#MEZON #ҲуқуқийОгоҳлик #ЖиноятКодекси
Post #48 35
⚠️ НОҚОНУНИЙ УМРА ХИЗМАТЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Муқаддас Умра зиёратини адо этиш истагидан фойдаланиб, тегишли лицензиясиз хизмат кўрсатишга уриниш ҳолатлари фуқаролар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
2026 йил 5 август куни Қўқон шаҳрида «DXB tour» МЧЖ фаолияти билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги видеолавҳада Умра сафарларини ташкил этишда қонунчилик талабларига риоя қилиш масаласи кўтарилган.

Умра зиёратини режалаштираётган фуқаролар хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг тегишли лицензияга эгалигини, шартнома шартлари ва тўлов тартибини олдиндан текшириши муҳим.

📌 Унутманг! Муқаддас зиёратга бўлган ишончингизни суиистеъмол қилишларига йўл қўйманг.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
#MEZON #Умра #Огоҳлик
Post #46 36
⚠️ ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАРНИ КЕНГ ОММАГА ОЛИБ ЧИҚИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Ислом фиқҳида айрим масалалар юзасидан турли илмий қарашлар мавжуд. Бундай ихтилофлар чуқур билим, далил ва холис ёндашувни талаб қилади.
Бироқ мураккаб фиқҳий масалаларни етарли тушунтиришларсиз ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага олиб чиқиш, айрим ҳолларда, одамлар ўртасида тушунмовчилик ва кераксиз баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.

Илмий ихтилоф — ўзаро адоват ёки бўлиниш учун асос эмас. Турли фиқҳий қарашларга ҳурмат билан ёндашиш, диний масалаларда малакали мутахассисларнинг тушунтиришларига таяниш муҳим.


📌 Диний илм баҳсда ғолиб чиқиш учун эмас, ҳақиқатни англаш ва тўғри хулоса чиқариш учун ўрганилади.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
#MEZON #ФиқҳийИхтилоф #ДинийСаводхонлик
Post #45 56
⚠️ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФАТВОЛАР ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

Бугун ижтимоий тармоқларда диний масалалар юзасидан турли фикрлар, тавсиялар ва фатволар кенг тарқалмоқда. Аммо уларнинг барчаси ҳам ишончли манбаларга асосланганми?
Диний илм ва етарли малакага эга бўлмаган шахсларнинг хулосаларига кўр-кўрона эргашиш инсонни нотўғри қарорлар қабул қилишга, ҳатто турли адашишларга олиб келиши мумкин.
Фатво бериш — катта илм ва масъулият талаб қиладиган масала. Шу боис диний саволларга жавоб излаганда маълумот манбаси ва мутахассиснинг малакасига алоҳида эътибор қаратиш лозим.


📌 Ҳар қандай диний фикрни фатво деб қабул қилманг. Аввало, унинг манбасини текширинг!
🎙 Манба: Muslim Podcast Uz

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
#MEZON #ДинийСаводхонлик #Огоҳлик
Post #44 40
🎬 «ЖАСУР» ФИЛЬМИ ҚАНЧАЛИК ҲАҚИҚАТГА ЯҚИН?

Экранда тасвирланган воқеалар билан ҳақиқий ҳаёт ўртасида қандай фарқ бор?
Бадиий фильмларда воқеалар таъсирчанликни ошириш мақсадида қайта талқин қилиниши мумкин. Бироқ ҳақиқий жасорат ортида инсон тақдири, фидойилик ва катта масъулият ётади.

Тарихий воқеаларга асосланган ҳар қандай фильмни баҳолашда бадиий тўқима билан ҳақиқий фактларни фарқлаш муҳим.
📌 Сизнингча, «Жасур» фильмида воқеалар қанчалик ҳаққоний акс эттирилган?

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
#MEZON #Жасур #Ҳақиқат
Post #43 34
⚠️ FARZANDNING XATOSI — ONANING IZTIROBI!

Terroristik tashkilotlarga oid taqiqlangan materiallarni saqlash va tarqatish sababli jinoiy javobgarlikka tortilgan farzand...
Uning ortidan esa farzandining taqdiridan iztirob chekayotgan ona.
Videoda boshqa bir yigit ushbu onaning holatini hikoya qilib beradi.
Bir insonning noto‘g‘ri qarori faqat uning o‘ziga emas, ota-onasi va yaqinlari hayotiga ham og‘ir ta’sir ko‘rsatishi mumkin.


📌 Har bir qaroringiz ortida sizni kutayotgan, siz uchun qayg‘urayotgan insonlar borligini unutmang.

🌐 MEZON | Din • Jamiyat • Xavfsizlik
📢 Telegram: https://t.me/mezon_mt
📸 Instagram: https://www.instagram.com/mezon_mtb/
▶️ YouTube: https://www.youtube.com/@mezon_mtb
#MEZON #OnaIztirobi #Ogohlik
Post #42 34
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик

Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақлашдир.
XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ. Чунки ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамиятдаги демократик ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига тўсқинлик қилади.
Шу билан бирга, аниқ-равшанки, жаҳон жамоатчилиги бу жараёнларга жуда катта қизиқиш билан қарабгина қолмаяпти. Унинг диний экстремизм ва фундаментализм каби кескин ҳодисалар муносабати билан безовталанаётгани, баъзан эса ҳатто хавфсираётгани ҳам кўзга ташланмоқда.
Афсуски, ҳозирги замон тарихида ана шу ўта кескин кўринишлар жиддий можароларни, зиддиятларни келтириб чиқариши, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги инсоният хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Асримизнинг сўнгги йилларига келиб, ислом дини ниқоби остида бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлиши кузатилмоқда. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, тинч ҳаёт кечираётган халқлар ҳаётига, эзгуликка чорловчи ислом динига зарар етказиб, халқлар орасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ана шу мавжуд муаммоларни ҳал этиш жамиятимизнинг барча аъзолари олдига турли вазифаларни қўяди. Яъни Республикамизда олиб борилаётган виждон эркинлиги соҳасидаги сиёсат, унинг амалий натижалари, мамлакатимизда қарор топган бағрикенглик муҳитини омма орасида кенг ёритишга қаратилган тадбирларга диний ташкилотлар вакиллари, мутахассис олимларни фаол жалб қилиш орқали уларнинг ҳозиржавоблиги, таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан, ушбу, яъни ЖКнинг 244¹-моддасига ҳам 2016 йилнинг апрель ойида ўзгартириш киритилди.
Ўзгартириш шундан иборатки, аввал ушбу жиноят қонунчиликда «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш» деб номланар эди, ҳозирда эса ушбу норма «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» деб номланади.
Бундан ташқари, аввал ушбу норманинг 1-қисмида кўрсатилган қилмиш содир этилиб, маъмурий жазо қўллангандан сўнг қайта содир этилганда, ушбу қисмда назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқарар эди. Ҳозирда эса ушбу нормада кўрсатилган қилмишнинг содир этилиши тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ушбу муаммони таҳлил қилишда даставвал жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби ҳақида тушунчага эга бўлиб олиш лозим.
Жамоат хавфсизлиги — бу ички ва ташқи таҳдидлардан шахс, жамоа ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Жамоат тартиби — бу жамоатдаги қонунийлик ва тинчлик шароитидир (жамоат тинчлигини таъминловчи ва меҳнатнинг нормал шароити, фуқароларнинг дам олиши ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг нормал ишлаш шароитини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади).

Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди раиси Жонибек Раупов
📌 Таҳририят изоҳи: Мақолада 2016 йилдаги қонунчилик ўзгаришлари таҳлил қилинган. ЖКнинг 244¹-моддаси амалдаги таҳрири билан танишиш учун: https://lex.uz/docs/-111453

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube

#MEZON #ҲуқуқийСаводхонлик #ЖамоатХавфсизлиги
Post #41 30
⚠️ ТАҚИҚЛАНГАН ВИДЕОЛАРНИ САҚЛАШ ҲАМ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН!

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай видеони телефонга юклаб олишдан олдин унинг мазмуни ва қонунийлигига эътибор беринг.
Диний-экстремистик ва террористик мазмундаги тақиқланган материалларни қонунга хилоф равишда сақлаш ёки тарқатиш қонунчиликда белгиланган ҳолларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.


📌 Билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Огоҳ бўлинг!

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #40 24
⚠️ АЁЛЛАРНИ РАДИКАЛ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК!

Диний таълим ва ҳижрат ниқоби остидаги ёлғон даъватлар инсонларни экстремистик ғоялар таъсирига тушириш воситасига айланиши мумкин.
Айниқса, ижтимоий тармоқлардаги шубҳали диний чақириқларга кўр-кўрона ишониш нафақат аёлларнинг ўзи, балки уларнинг оиласи ва фарзандлари тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Огоҳлик, ишончли билим ва тўғри қарор — бундай таҳдидлардан ҳимояланишнинг муҳим омилидир.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #39 69
Biz uchun oddiy tuyulgan tinchlik…
kim uchundir hayoti evaziga kelgan bo‘lishi mumkin.

Biz xotirjam yashayotgan har bir kun ortida Vatan tinchligi uchun xizmat qilayotgan, zarur bo‘lsa, o‘z jonini ham ayamaydigan insonlar bor.

Tinchlikning qadri — uning ortida qanday fidoyilik turganini anglaganda bilinadi.

🕊
🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #38 58
📱🗣 INTERNETDA MASHHUR BO‘LGAN HAR QANDAY NOTIQNING FIKRINI FATVO
DEB QABUL QILISH TO‘G‘RIMI?
❓

Chiroyli nutq, katta auditoriya yoki ijtimoiy tarmoqlardagi mashhurlikning o‘zi insonni diniy masalada fatvo berish vakolatiga ega mutaxassisga aylantirmaydi.
Diniy masalada xulosa chiqarishda kim gapirayotganidan tashqari, uning ilmiy salohiyati, vakolati va tayanayotgan manbalariga ham e’tibor berish muhim.
🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov — O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD).


🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #37 19
📌 ENG YAXSHI DA’VAT — SHAXSIY NAMUNA BO‘LISH

Insonni yaxshilikka chaqirish faqat so‘z bilan emas. Odob, muomala, halollik va yaxshi xulq bilan ko‘rsatilgan shaxsiy namuna ba’zan yuzlab nasihatlardan ta’sirliroq bo‘ladi.
Isloh avvalo insonning o‘zidan boshlanadi.


🎙 Joniyev Muzaffarxon — Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi direktori

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #36 18
⚖️ Jinoiy daromadni “tozalash” uni qonuniy qilib qo‘ymaydi

Jinoiy yo‘l bilan topilgan pul yoki mol-mulkning kelib chiqishini yashirish, uni o‘tkazish, almashtirish yoxud unga qonuniy tus berishga qaratilgan harakatlar jinoiy javobgarlikka sabab bo‘lishi mumkin.


📌 Qonunni bilmaslik javobgarlikdan ozod etmaydi. Huquqiy bilim esa xavfning oldini olishga yordam beradi.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #35 17
ISLOM — TINCHLIK DINI

Islom insonni tinchlik, ezgulik, adolat va bag‘rikenglikka chorlaydi. Dinni zo‘ravonlik, adovat yoki buzg‘unchilik bilan bog‘lash esa uning asl mohiyatini noto‘g‘ri talqin qilishdir.


📌 Dinni to‘g‘ri anglash — uni ishonchli manbalardan o‘rganishdan boshlanadi.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #34 26
Alloh taolo makonga muhtoj emas

Alloh taolo Mulk surasida shunday marhamat qiladi:
«Osmondagi Zot sizlarni iztirobda harakatlanib turgan yerga yuttirib yuborishidan omonda bo‘ldingizmi?» (Mulk surasi, 16-oyat).
«Osmondagi Zot»dan murod Alloh taolo, lekin bu «Alloh taolo osmonda» degani emas. Chunki Alloh taolo makonga muhtoj emasdir. U makon va zamondan ustun Zotdir. Ahli sunna va jamoa e’tiqodiga binoan, «Alloh taolo yerda yoki osmonda» deyilishiga sabab, Uning xohishi va hukmi yeru osmonga barobar o‘tishi va Uning g‘olib ekanidir.
Azob faqat yer yutishi bilan emas, balki boshqa narsalar bilan ham bo‘ladi. Bunga kelgusi oyatlar dalildir.
«Yoki osmondagi Zot sizlarga toshli bo‘ron yuborishidan omonda bo‘ldingizmi? Bas, albatta, ogohlantirish qanday bo‘lishini bilasizlar». (Mulk surasi, 17-oyat).
Bu oyatda Alloh taolo bandalarga O‘zining azobini, misol uchun, xuddi Lut, Od qavmiga yuborgandek, xohlasa, mayda toshlarni uchirib keluvchi shiddatli azob shamolini yuborishi mumkinligini eslatyapti. Agar shunday qilsa, hech kim qochib, qutula olmaydi. Shuning uchun kelgusi oyatda ham avval yashab o‘tgan noshukr qavmlarga qilingan muomalani eslatmoqda:
«Va darhaqiqat, ulardan avvalgilar ham yolg‘onga chiqargan edilar. Bas, inkorim qanday bo‘ldi?!» (Mulk surasi, 18-oyat).
Ya’ni avvalgi o‘tgan qavmlar ham o‘z payg‘ambarlarini «yolg‘onchi» deb tuhmat qilishgan edi. Lekin Alloh taolo buni inkor etdi va barcha gunohkorlarni turli azoblarga duchor qildi.
Alloh taolo bandalari e’tiborini O‘z qudratiga jalb qilish uchun qushning yaratilishi haqida o‘ylashga chorlaydi.
«Ustilarida qanot yoyib va yig‘ib (uchayotgan) qushlarni ko‘rmadilarmi? Ularni Rohmandan boshqa ushlab turgani yo‘q. Albatta, U barcha narsani ko‘rib turuvchidir». (Mulk surasi, 19-oyat).
Boshqa maxluqotlar qatori, qush ham Alloh taolo qudratining yorqin dalilidir. Uning boshqa jonzotlardan farq qilib, cheksiz osmonda soatlab uchishining o‘ziyoq alohida mo‘jiza. Shuning uchun ham oyatda qushning uchishiga e’tibor tortilmoqda.


Mubashshir Mahkamov,
Namangan shahar «Bahouddin Naqshbandiy» jome masjidi imom-noibi

🌐 TAHDID ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #33 13
Birgina “like” — bir necha soniyalik harakat. Ammo uning oqibati ancha jiddiy bo‘lishi mumkin.
⚠️ Ijtimoiy tarmoqlarda ko‘rilgan har qanday materialga munosabat bildirishdan oldin uning mazmuniga e’tibor bering. Raqamli makondagi har bir harakat iz qoldiradi.


📌 Ogohlik — oqibatdan oldin kerak.

🌐 TAHDID ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #32 16
📖 Mavzu: O‘tganlarga tilovat, duo va savobli amallarning yetib turishi

Dunyodan o‘tib ketganlarni yo‘qlab turishning bir vositasi ular nomidan xayr-ehsonlar qilish, Qur’on tilovat qilib, ruhlariga bag‘ishlashdir. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “O‘lganlaringizning yaxshi xislatlarini eslanglar, ularning yomonliklarini gapirishdan tilingizni tiying!”, deb marhamat qilganlar (Termiziy va Abu Dovud rivoyatlari).
Ahli sunnat va jamoat ta’limoti shuki, o‘tganlar ruhiga bag‘ishlangan tilovatlar va xayr-ehsonlar ularga foyda beradi va savoblar yetib boradi. Bunga Abu Hafs an-Nasafiy rahimahullohning “al-Aqoid an-nasafiya” asaridagi: “Tiriklarning o‘liklar uchun qilgan duo va sadaqalarida ular uchun foyda bordir. Alloh taolo duolarni ijobat qiladi va hojatlarni ravo qiladi”, degan qoidani keltirish mumkin.
Taniqli hanafiy olimi Sirojiddin al-O‘shiy rahimahullohning “Bad’ ul-amoliy” nomli moturidiylik aqidasiga bag‘ishlangan qasidasida bunday deyilgan:
و للدعوات تأثير بليغ، و قد ينفيه أصحاب الضلال
“Duolarda yetuk ta’sir bor, uni zalolatdagi odamlargina inkor qiladilar”.
Xullas, ahli sunnat va jamoat ta’limotiga ergashgan ulamolarning barchasi o‘tganlarga bag‘ishlab qilingan xayr-ehson va duolar ularga yetib borishi borasida ittifoq qilganlar.
Hayotdagi insonlarning savobli ishlari o‘tganlar ruhiga bag‘ishlanganda, savob yetib bormaydi, deguvchilarning aqliy dalillari duo qazoni, ya’ni taqdirni o‘zgartira olmaydi, deyishlaridir. Holbuki, taqdirga muvofiq qilingan duo qazo-qadarni o‘zgartirishi, umrni uzaytirishi, balo-ofatlarni ham qaytara olishi hadisi shariflarda zikr qilingan.
Jaloliddin as-Suyutiy rahimahulloh tomonidan “al-Jome’ as-sag‘ir” asarlarida:
الدعاء يردّ البلاء

“Duo baloni qaytaradi”, degan hadis rivoyat qilingan.
Aynan o‘tganlar ruhiga atab duo qilishni esa bizga Qur’oni karim o‘rgatgan. Unda quyidagi oyati karima mavjud:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Ulardan keyin (dunyoga) kelgan zotlar ayturlar: “Ey, Rabbimiz! O‘zing bizlarni va bizdan ilgari imon bilan o‘tganlarni mag‘firat etgin va qalblarimizda imon keltirgan zotlarga nisbatan gina paydo qilmagin! Ey, Rabbimiz! Albatta, Sen mehribon va rahmli zotdirsan!”» (Hashr, 10).
Xulosa qilib aytganda, mo‘tabar manbalarda Qur’on tilovat, duo qilish umumiy tarzda ruxsat berilgan, targ‘ib qilingan ishlardandir. Yuqorida o‘tgan hadislar va umumiy shar’iy yo‘riqlar shuni ko‘rsatadi. Shunga ko‘ra, Qur’on tilovat, duo qilib, savobini o‘tgan ota-ona va boshqa yaqinlarga bag‘ishlash ulug‘ savobli amallardandir.


Namangan shahri “Xomiddin qori” jome masjidi imom-xatibi Sulaymonov Kamolxon

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #30 17
⚠️ Diniy ta’lim niqobi ostidagi da’vatlardan ogoh bo‘ling!

Ijtimoiy tarmoqlardagi har qanday diniy da’vat ortida ham ezgu maqsad turmasligi mumkin. Ayniqsa, “hijrat”, “haqiqiy din” yoki “to‘g‘ri yo‘l” kabi tushunchalardan foydalanib, insonni o‘z oilasi va jamiyatidan uzoqlashtirishga qaratilgan chaqiriqlarga tanqidiy yondashish muhim.


📌 Diniy bilimni kimdan olayotganingizni, manbaning ishonchliligini va da’vat ortidagi maqsadni tekshiring.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #29 35
🧠 Siyosiy manipulyatsiya qanday ishlaydi?

Insonning qarashini o‘zgartirish uchun har doim ham uni ochiqchasiga ishontirish shart emas. Axborotni tanlab berish, hissiyotlarga ta’sir qilish, qo‘rquv yoki norozilikni kuchaytirish orqali ham jamoatchilik fikriga ta’sir ko‘rsatish mumkin.
Shu bois siyosiy mazmundagi har qanday axborotni hissiyot bilan emas, manba, dalil va faktlar asosida baholash muhim.


📌 Axborotni qabul qilishdan oldin — uning ortidagi maqsadni ham anglashga harakat qiling.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Post #28 14
MEZON — diniy-ma’rifiy jarayonlar, jamiyat, mafkuraviy tahdidlar, radikallashuv omillari va xavfsizlik masalalarini yorituvchi axborot-tahliliy loyiha.

🔎 Bizning mezon — fakt.
📚 Bizning yo‘l — ma’rifat.
🛡 Bizning maqsad — xavfsiz jamiyat.
Ogoh bo‘ling. Tahlil qiling. Xulosa chiqaring.

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:

💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube
Older posts →

About this channel

How can I read @mezon_mt without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for MEZON: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does MEZON have?
MEZON (@mezon_mt) has 25 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does MEZON know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →