TGViewer
MEZON MEZON @mezon_mt · 31 subscribers
Post #42 36
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик

Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақлашдир.
XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ. Чунки ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамиятдаги демократик ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига тўсқинлик қилади.
Шу билан бирга, аниқ-равшанки, жаҳон жамоатчилиги бу жараёнларга жуда катта қизиқиш билан қарабгина қолмаяпти. Унинг диний экстремизм ва фундаментализм каби кескин ҳодисалар муносабати билан безовталанаётгани, баъзан эса ҳатто хавфсираётгани ҳам кўзга ташланмоқда.
Афсуски, ҳозирги замон тарихида ана шу ўта кескин кўринишлар жиддий можароларни, зиддиятларни келтириб чиқариши, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги инсоният хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Асримизнинг сўнгги йилларига келиб, ислом дини ниқоби остида бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлиши кузатилмоқда. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, тинч ҳаёт кечираётган халқлар ҳаётига, эзгуликка чорловчи ислом динига зарар етказиб, халқлар орасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ана шу мавжуд муаммоларни ҳал этиш жамиятимизнинг барча аъзолари олдига турли вазифаларни қўяди. Яъни Республикамизда олиб борилаётган виждон эркинлиги соҳасидаги сиёсат, унинг амалий натижалари, мамлакатимизда қарор топган бағрикенглик муҳитини омма орасида кенг ёритишга қаратилган тадбирларга диний ташкилотлар вакиллари, мутахассис олимларни фаол жалб қилиш орқали уларнинг ҳозиржавоблиги, таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан, ушбу, яъни ЖКнинг 244¹-моддасига ҳам 2016 йилнинг апрель ойида ўзгартириш киритилди.
Ўзгартириш шундан иборатки, аввал ушбу жиноят қонунчиликда «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш» деб номланар эди, ҳозирда эса ушбу норма «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» деб номланади.
Бундан ташқари, аввал ушбу норманинг 1-қисмида кўрсатилган қилмиш содир этилиб, маъмурий жазо қўллангандан сўнг қайта содир этилганда, ушбу қисмда назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқарар эди. Ҳозирда эса ушбу нормада кўрсатилган қилмишнинг содир этилиши тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ушбу муаммони таҳлил қилишда даставвал жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби ҳақида тушунчага эга бўлиб олиш лозим.
Жамоат хавфсизлиги — бу ички ва ташқи таҳдидлардан шахс, жамоа ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Жамоат тартиби — бу жамоатдаги қонунийлик ва тинчлик шароитидир (жамоат тинчлигини таъминловчи ва меҳнатнинг нормал шароити, фуқароларнинг дам олиши ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг нормал ишлаш шароитини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади).

Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди раиси Жонибек Раупов
📌 Таҳририят изоҳи: Мақолада 2016 йилдаги қонунчилик ўзгаришлари таҳлил қилинган. ЖКнинг 244¹-моддаси амалдаги таҳрири билан танишиш учун: https://lex.uz/docs/-111453

🌐 MEZON ijtimoiy tarmoqlarda:
💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube

#MEZON #ҲуқуқийСаводхонлик #ЖамоатХавфсизлиги
More from @mezon_mt
  1. Oct 10, 2026🎬 NOQONUNIY DINIY TA’LIM XAVFI ⚠️ Yashirin hujralarda berilayotgan noqonuniy diniy ta’lim…
  2. Oct 10, 2026🎬 HUJRA ORTIDAGI HAQIQAT Yopiq hujralar ortida nimalar sodir bo‘lmoqda? Noqonuniy diniy t…
  3. Oct 10, 2026Ochiqlik imkoniyatlaridan jinoiy maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi ——— Очиқлик им…
  4. Oct 10, 2026МИССИОНЕРЛИК ХАТАРИГА ҚАРШИ МАЪРИФИЙ РАДДИЯ Охирги йилларда жамиятда турли ақидавий оқимла…
  5. Oct 9, 2026⚖️ ТАҚИҚЛАНГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАРҚАТИШ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? Ўзбекистон Ре…
  6. Oct 9, 2026⚠️ НОҚОНУНИЙ УМРА ХИЗМАТЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ! Муқаддас Умра зиёратини адо этиш истагидан фо…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →