Трамп янги урушга ботина оладими ?
🇺🇸🇮🇷 Оқ уй Пентагондан 3 ноябргача Эронга зарба бериш вариантларини тайёрлашни сўради — The Atlantic
The Atlantic икки нафар АҚШ маъмурияти вакилига таяниб хабар беришича, Оқ уй Пентагондан 3 ноябрь — Конгресс сайловларига қадар Эронга эҳтимолий зарбалар вариантларини ишлаб чиқишни сўраган.
Нашрга кўра, Дональд Трамп сайловгача ёқилғи нархларини пасайтириш ва Эрон билан можарода олға силжишни кўрсатишни истамоқда. Эҳтимолий зарбаларнинг кўлами ва нишонлари ҳали муҳокама қилинмоқда.
Режаларни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ишлаб чиқмоқда. Бироқ Трамп ҳозирча зарба бериш ҳақида якуний қарор қабул қилмаган.
@Geointriga_uz
Post #43751
7.53K

- 🍌 42
- ❤ 14
- 😡 6
- 🤔 5
- 🤣 4
- 👎 2