Financial Times маълумотларига кўра, Saudi Aramco қиймати қарийб 100 миллиард доллар бўлган Жафура йирик газ конидан ишлаб чиқариладиган табиий газ ҳажмининг ортиб бораётган профицитидан фойдаланиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Эҳтимолий вариантлар орасида суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспорти ва молиялаштиришнинг янги усулларини йўлга қўйиш бор.
Саудия Арабистонида газ қазиб олиш ҳажми 2030 йилга келиб 2021 йилга нисбатан қарийб 80 фоизга ошиши кутилмоқда. Wood Mackenzie баҳосига кўра, йиллик газ ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 180 миллиард куб метрга етганда, ички талаб қондирилганидан сўнг 50 миллиард куб метргача газ ортиқча бўлиши мумкин.
Aramco учун вариантлардан бири СТГ экспортини ривожлантириш бўлиши мумкин. Бироқ тегишли инфратузилмани қуриш режалари ҳозирча кечиктирилган.
Компания, шунингдек, газ бизнесини алоҳида тузилмага ажратиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
@Geointriga_uz
