Саудия Арабистонининг Ямандаги элчиси Муҳаммад ал-Жобир стратегик аҳамиятга эга Боб-ал-Мандеб бўғози ҳусийлар назоратидан озод қилинганини маълум қилди. У буни яманликлар ва араблар учун ғалаба деб атади.
▪️ Бу баёнот Яман ҳукумат кучлари шу ҳафта ҳусийлар эгаллаб турган ҳудудларни қайтариб олиш учун ҳарбий амалиёт бошлаганидан кейин янгради.
▪️ Ҳусийлар сентябрь ойида Майюн оролига силжиган эди. Бу орол Боб-ал-Мандеб бўғози яқинида жойлашган.
▪️ Ал-Жобир баёнотига қўшимча тафсилотлар келтирмади. Ҳусийлар эса ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмаган.
Боб-ал-Мандеб бўғози Қизил денгизни Аден кўрфази ва Ҳинд океани билан боғлайдиган муҳим денгиз йўлидир. У орқали халқаро савдо ва энергетика ташувларининг катта қисми ўтади.
@Geointriga_uz
