🇺🇸 Калифорниядаги «даҳшат уйи»дан 21 нафар бола олиб чиқилди: эр-хотинга айбловлар қўйилди
Лос-Анжелес округи прокуратураси воқеани «мисли кўрилмаган» деб атади ва уни «даҳшат уйи»га қиёслади.
Прокуратурага кўра, болалар ҳар куни калтакланган ва жазоланган. Уйда бўлган тарбиячилар, тахминларга кўра, пойабзал ва ёғоч таёқлардан фойдаланган, жазолар эса ота-она томонидан белгиланган. Жабрланган энг кичик бола икки ойлик бўлган. Воқеаларнинг аксар қисми уйга ўрнатилган 32 та камера орқали қайд этилган. Суд ҳужжатларига кўра, тергов версиясида ота-она болаларнинг жазоланишини кузатиб, кўпинча кулган ва уларга зўравонлик ҳақида гапиришни тақиқлаган.
39 ёшли Сильвия Чжан ва 66 ёшли Гоцзюнь Сюань ўз айбини тан олмади. Уларга болалар билан алоқа қилиш тақиқланган, ҳар бири учун гаров пули 20 миллион доллар этиб белгиланган. Ҳокимият маълумотларига кўра, 21 нафар боладан камида 14 нафари суррогат оналардан туғилган. Эр-хотиннинг адвокати эса мижозлари адолатсиз таъқибга учраётганини билдирди (BBC).
@Geointriga_uz
Post #43772
7.05K

- ❤ 16
- 😡 15