«Шунингдек, бу ерда вақти-вақти билан янграйдиган арзон сиёсий риторика воқеликка мос келмаслигини таъкидламоқчиман.— деди Туркия ташқи ишлар вазири.
Яман ҳудудида қонуний деб тан олинган ҳукумат кучлари ўз курашини давом эттирмоқда.
Саудия Арабистони уларни қўллаб-қувватламоқда. Биз эса, ўз навбатида, бу масалани тинч йўл ва мулоқот орқали ҳал қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз. Саудия Арабистони бу борада конструктив ёрдам кўрсатмоқда — буни айнан шундай аташ мумкин.
Мудофаа тўғрисидаги келишув дегани, ушбу келишув иштирокчиси бўлган давлат ҳужумга учраса, сиз уни ҳимоя қилиш учун унинг ёнига туришингиз демакдир.
Бу ҳужум қилиш тўғрисидаги келишув эмас.
Туркия бошқа давлат ҳудудига ўз қўшинларини юбориб, у ерда ҳужум бошламоқчи эмас. Бу мудофаа келишувидир»,
@Geointriga_uz