🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон ва БАА инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон инвестициялар вазири Қудратов Абу-Дабида бўлиб ўтган Investopia Bridge 2026 форуми ҳамда «БАА — Ўзбекистон: капитални имкониятлар билан боғлаш» бизнес-давра суҳбатида иштирок этди. Ташриф доирасида Қудратов БАА иқтисодиёт, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлари, шунингдек, йирик компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда энергетика, транспорт, логистика, рақамли инфратузилма, молия сектори, кимё саноати, шунингдек, кўчмас мулкни ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ташриф якунлари бўйича икки давлат давлат тузилмалари, инвестиция фондлари ва бизнеси иштирокида истиқболли лойиҳаларни илгари суриш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.
@Geointriga_uz
Post #43769
7.51K

- ❤ 10
- 👏 4