🇺🇿🇷🇺 Шавкат Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклаб, Ўзбекистон–Россия муносабатларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мирзиёев Путинни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса равнақ тилади. Шунингдек, Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон–Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди.
Томонлар Фарғона шаҳрида кеча бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижаларини юқори баҳоладилар.
@Geointriga_uz
Post #43727
9.62K

- 👍 44
- 👎 41
- ❤ 9
- 🔥 9