🇺🇦🇷🇺 Киевда баллистик ракеталар зарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Россия томонидан Киевнинг Деснянский туманидаги кўп қаватли турар жой биносига баллистик ракеталар билан зарба берилгани хабар қилинмоқда.
Зарба оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган. Жабрланганлар орасида 8 ёшли бола ҳам бор. Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, тўрт нафар жароҳатланганнинг аҳволи оғир.
Шаҳар трассаларидан бирида ҳам ракета зарбаси оқибатида ҳаракатланаётган автомобиллар ёнгани акс этган кадрлар тарқалди.
@Geointriga_uz
Post #44164
6.29K
- 🤬 13
- 👍 11
- 😢 5
- ❤ 4
- 🔥 3
- 👎 1