#Кадр
🇬🇹 Гватемалада 15 ёшли қиз ўз дафн маросими вақтида уйғонди
Гватемалада 15 ёшли Юлейди Икскотойак қариндошлари ва яқинлари у билан хайрлашиш учун йиғилган пайтда тобут ичида ҳаракатлана бошлагани хабар қилинди.
Қиз тиббий марказга олиб кетилаётган вақтда ҳушидан кетган. Отаси унинг нафас олаётгани ва юрак уришини сезмагани учун қиз вафот этган деб ўйлаган.
Оила аъзоларининг айтишича, тахминан 8 соат ўтгач, отаси тобут ичида қиз ҳаракатланаётганини пайқаган. Шундан сўнг қизга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг нима сабабдан ҳушидан кетгани ҳозирча аниқ эмас.
@Geointriga_uz
Post #44168
7.22K
- ❤ 26
- 🤔 8
- 👍 3
- 🙏 2