🇺🇿 Айрим ёшларнинг контракт тўловининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади
2026 йил 1 февралдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотларида ўқийдиган ўқувчи-талабаларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали тўлаб берилади.
Бунда тўланадиган миқдор ўқувчи ёки талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасига қараб белгиланади.
Бир ўқув йили учун бериладиган ёрдамнинг умумий миқдори БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
Манба: Lex.uz — ПФ-222-сон Фармон
@Geointriga_uz
Post #44170
6.32K

- ❤ 7
- 👏 2