Транспорт вазирлиги август ойи охирида очилган Урганч — Хива (Т-001) пулли автомобиль йўлидан фойдаланишнинг вақтинчалик қоидаларини тасдиқлади.
Янги тарифларга кўра, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун йўл ҳақи аввал таклиф қилинган миқдордан учдан бирга камайтирилиб, 17,6 минг сўм этиб белгиланди.
Ҳозирги 440 минг сўмлик БҲМдан келиб чиқиб, тарифлар қуйидагича:
▪️ Енгил автомобиллар ва мототранспорт — 17 600 сўм
▪️ Микроавтобуслар — 44 000 сўм
▪️ Автобуслар — 66 000 сўм
▪️ 2–3 ўқли юк автомобиллари — 88 000 сўм
▪️ 4 ва ундан ортиқ ўқли юк автомобиллари, автопоездлар — 132 000 сўм
Янгиариқ — Хива йўлида эса тарифлар мос равишда 14 520 сўмдан 105 600 сўмгача белгиланган.
Кечиктирилган тўловдан фойдаланган ҳайдовчига қарзни тўлаш учун 5 иш куни берилади. Тўлов амалга оширилмаса, оператор судга мурожаат қилиши мумкин.
@Geointriga_uz

