🇫🇷 Макрон берган ваъдасининг натижасини кўрсатди: Франция атом сувости кемасидан стратегик баллистик ракетани синовдан ўтказди
Франция 6 октябрь куни Le Vigilant атом сувости кемасидан M51.3 стратегик баллистик ракетасини биринчи марта синов тариқасида учирди. Ракета ядровий зарядсиз бўлган ва Шимолий Атлантикада соҳилдан бир неча юз километр узоқликда белгиланган ҳудудга тушган. Синов Франциянинг ядровий сувости кемаси ракета тизимидан фойдаланиш қобилиятини тасдиқлаш мақсадида ўтказилган.
Синовни Франция президенти Эммануэль Макрон ҳарбий фрегат бортидан кузатди. У ижтимоий тармоқда: «Эркин бўлиш учун қўрқув уйғота билиш керак. Қўрқув уйғотиш учун эса кучли бўлиш керак», деб ёзди.
Макрон 2026 йил март ойида Франция ядровий арсеналини кучайтиришини маълум қилган эди.
@Geointriga_uz
Post #43660
9.31K
- 🍌 17
- ❤ 14
- 👍 13
- 😁 4
- 🤔 2
- 🤡 2
- 👏 1