TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.1K subscribers
Post #43739 10.1K
🇺🇸🏆 Трамп 2026 йилги Нобель тинчлик мукофотига номзодлар орасида — ғолиб эса 9 октябрда эълон қилинади

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги Нобель тинчлик мукофотига номзодлардан бири бўлиши мумкин. Норвегия Нобель қўмитаси бу йил жами 287 нафар номзод — 208 нафар шахс ва 79 та ташкилот номзодини қабул қилган. Номзодлар рўйхати махфий сақланади, шунинг учун Трампнинг номзоди расман тасдиқланмаган. Бироқ Исроил, Покистон ва Камбоджа раҳбарлари уни номзод қилиб кўрсатганини очиқ билдирган.
Нобель тинчлик мукофоти ғолиби 9 октябрь куни Ослода эълон қилинади. Reuters билан суҳбатлашган экспертлар Трампнинг ғолиб бўлиш имкониятини паст деб баҳоламоқда.

Номзодларнинг ким экани одатда 50 йил давомида махфий сақланади. Шу сабабли очиқ манбаларда Трампдан ташқари номзодлар ҳақидаги маълумотлар асосан уларни номзод қилиб кўрсатган шахслар ёки ташкилотларнинг ўз баёнотларига асосланади.


@Geointriga_uz
  • 🍌 61
  • 😁 24
  • 🤣 22
  • 🤮 15
  • 👎 8
  • ❤ 3
  • 👍 2
More from @geointriga_uz
  1. Oct 8, 2026🇺🇿 Ўзбекистон миллий таомлари МДҲ давлатлари раҳбарларига намойиш этилди. Меҳмонлар ўзбе…
  2. Oct 8, 2026🇺🇸🇮🇷 «Биз Эронга жуда қаттиқ зарба беряпмиз. Ядровий қурол таҳдиди энди йўқ», — Трамп…
  3. Oct 8, 2026🇬🇧🇺🇦 «Бу можарода биз сизларнинг ака-ука ва опа-сингилларингизмиз» — Британия ТИВ раҳб…
  4. Oct 8, 2026🇺🇿 Ўзбекистон халқаро захираларидаги олтин қиймати октябрда $60 млрдни ташкил қилди Марк…
  5. Oct 8, 2026🇺🇿🚆 Кекса ёшдагилар учун темир йўл чипталарига 20% чегирма берилади "Кексалар учун тури…
  6. Oct 8, 2026🇷🇺🇹🇲 Владимир Путин икки кунлик ташриф билан Туркманистонга борди Россия президенти та…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →