Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида Биньямин Нетаньяху 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми олдидан хавф ҳақида камида айрим огоҳлантиришларни олган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли яна танқидларга дуч келмоқда.
Шу билан бирга, сўнгги уч йилдаги минтақавий можаролар Нетаньяхуга Исроил жамиятининг бир қисми орасида уруш давридаги кучли ва қатъиятли раҳбар имижини тиклашга ёрдам берган.
Сўровларга кўра, Нетаньяху бошчилигидаги «Ликуд» партияси 20–22 та мандат олиши мумкин. Ҳозир партия 32 та ўринга эга. Нетаньяхунинг ўнг қаноти эса ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 ўринлик кўпчиликни ҳозирча таъминлай олмаяпти.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса ҳозирча Нетаньяхуни очиқ қўллаб-қувватламаяпти. Трамп сайловлар олдидан Нетаньяхуга расман тасдиқ бериши ҳақидаги саволга жавоб беришдан тийилган.
@Geointriga_uz
