🇹🇷 Истанбулда 7 қаватли бино қисман қулаб тушди, вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда
Anadolu агентлиги хабар беришича, воқеа Малтапе тумани, Жевизли маҳалласидаги Догу кўчасида содир бўлган. Ҳозирча номаълум сабабларга кўра, етти қаватли бинонинг дастлабки уч қавати қулаб тушган.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув хизмати, Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) қутқарувчилари, тиббий бригадалар ва полиция юборилган.
Бинонинг сақланиб қолган қисми юқори қаватларида қамалиб қолган одамлар қутқарув хизматлари томонидан эвакуация қилинган.
Қулаш содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
@Geointriga_uz
Post #43755
8.85K