🇺🇦 Россия қўшинлари Добропольега кириб борди: пиёдалар шаҳарнинг жанубий маҳаллаларига кирмоқда — украиналик журналист
Россия ҳарбийлари Добропольега жануб ва шарқ томондан яқинлашган, айрим пиёда гуруҳлари эса аллақачон шаҳарнинг ўзига кирган. Украиналик ҳарбий шарҳловчи Константин Машовец маълумотларига кўра, кичик гуруҳлар Ганновка ҳудуди, шимоли-шарқдаги террикон ва жанубий маҳаллаларда қайд этилган. Шаҳарнинг жанубий қисмида фуқаролик кийимига алмашинаётган ва радио орқали маълумот узатаётган россиялик ҳарбий аниқланган. Душманнинг кўп қаватли уйлар жойлашган жанубий ҳудудга илгарилаши бошқа украин манбалари томонидан ҳам тасдиқланган.
@Geointriga_uz
Post #43762
4.66K

- 👍 32
- 👎 12
- ❤ 4